Лентасимон гиллар - асосан, тўртламчи даврда музликларнинг эришидан пайдо бўлган кўлларда тўпланган чўкинди жинслар. Л.г. музликларда ҳосил бўлган кўл ётқизиклари ҳисобланиб, лойқа сувлардан чўккан маҳсулотлар — майда заррали қум ва гиллар юпқа қатламчаларининг кесмада алмашиниб ётишидан иборат. Тўпланган чўкиндиларнинг қалинлиги йил фаслига қараб ҳар хил. Л.г. тўғри қаватланган бўлади. Ёзда тўпланадиган майда заррали қумтош қаватлари ва қишда ҳосил бўладиган гил қаватлари Л.г. билан навбатма-навбат қаватланган. Қум ва гил қатламчаларининг жуфти бир йиллик кўл ётқизиқларини ташкил этади ва лента деб аталади. Лентанинг қалинлиги бир неча мм дан 10 см гача. Йиллик лента, ўз навбатида, микроқаватчалардан тузилган. Булар иқлимнинг ўзгариши ва музликларнинг эриш тезлигига боғлиқ. Ленталар сонини ҳисоблаш орқали бутун қатламнинг ҳосил бўлиш вақтини ва турли нуқталарда жойлашган Л.г. кесмаларини чекка музлик ётқизиклари билан таққослаш асосида алоҳида муз қопламаси деградация фазаларини ва чекиниш тезлигини аниклаш мумкин.

Л.г. Беларус, Болтиқбўйи мамлакатлари, Россиянинг Европа қисми, шим.да Скандинавия, Полша, ГФР, АҚСҲ, Канадада тарқалган. Музлик даври геохронологиясини ишлаб чиқишда Л.г.нинг аҳамияти катта.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил