Ленур Эдемович Ислямов (1966-йил 1-январда Бекобод, Тошкент вилояти) – Келиб чиқиши қрим-татарлик Россия ва украина тадбиркори ва сиёсатчиси[1].

Ленур Эдемович Ислямов
Lenur Edem oğlu İslâmov (crop, 2014)
Таваллуди 1966-йил 1-январ (1966-01-01) (60 ёш)
Таълими Тошкент тиббиёт академияси

Ҳаёти

Ленур Эдемович Ислямов 1966-йил 1-январда, Тошкент вилоятининг Бекободшаҳрида ту’гилган. У Тошкент тиббиёт институтининг стоматология факултетини тамомлаган. 1980-йилларнинг охирида Ўзбекистонда қурилиш бизнесига кириб, „Алеко“ компаниясига асос солган. Кейинчалик Москвага кўчиб ўтади. Ленур Эдемович „ЎзДЕУавто“ ва Запороже автомобил заводи автомобилларини тақсимлаш ҳамда ташиш билан шуғулланадиган „Км/ч“ ва „Қуээнгроуп“ МЧЖ автотранспорт компанияларига асос солган.

Ленур Ислямов Украинадаги Қрим татар АТР телеканали бош директори, Қрим татарларининг Бутунжаҳон конгресси вице-президенти лавозимларида ишалаган. У Қрим блокадаси ташкилотчиларидан бири ҳисобланади.

Ленур Эдемович Ислямов 2014-йил 2-апрелдан 28-майгача Қрим Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган. У 2015-йилда лавозимидан четлаштирилган. Кейинчалик, унга нисбатан Россия Федерацияси прокуратураси ва ФСБ жиноий иш қўзғатади ва федерал қидирувга берилади. 2019-йил 18-феврал куни Киевнинг Шевченковский туман суди Ленур Ислямовни хоинликда гумон қилиб, Украина Хавфсизлик хизматига жиноий иш қўзғатишга буйруқ беради.

Тадбиркорлик фаолияти

Ленур Ислямов Россия ва Украинада 20дан ортиқ компанияларга эгалик қилади[2]. Жумладан:

  • „СимCитйТранс“ транспорт компанияси (Қримдаги энг йирик йўловчи ташувчи компания)
  • Москвадаги „Жуст Банк“ (лицензияси Россия Федерацияси Марказий банки томонидан 2015-йил 2-ноябрда бекор қилинган)[3]
  • „Ресо-Кредит“ Банки
  • Аппле маҳсулотларини сотадиган Қримдаги ИCом дўконлари тармоғи.
  • „Қуээнгроуп“ автомобил компанияси
  • 2011-йилдан бери АТР телеканалининг асосий эгаси. Ислямовга тегишли худди шу номдаги медиахолдинг таркибига АТР телеканалидан ташқари Лâле болалар телеканали, „Мейдан“ ва „Лидер“ радиостансиялари, „15 дақиқа“ веб-сайти киради[4][5].

ЛБ.уа интернет-нашрига кўра, Ленур Ислямов „Кунига бир неча соат эшиттириш орқали заиф лойиҳани юқори сифатли телевизион лойиҳа ясашга“ муваффақ бўлган[4].

Ленур Ислямов Қрим татарлари ва Амет-Хон Султоннинг депортациясига бағишланган „Ҳаитарма“ (2013) филмига продюсерлик ва ҳомийлик қилган[6][7].

Ленур Ислямов 2014-йил 2-апрелдан 28-майгача Аксёнов ҳукуматида Қрим Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган. Унга бу лавозим Қрим-татар халқи мажлиси томонидан 1-апрелда топширилган. 29-март куни бўлиб ўтган Қурултой сессиясида сўзга чиққан Ислямов қрим татарлари айни дамда Қрим ва Россия ҳукумати билан ҳамкорлик қилмасдан иш қилолмаслигини, Қрим татарлари йирик давлатлар ўртасидаги курашнинг гарови бўлиб қолиши мумкинлигини таъкидлаган.

Ислямов 2014-йил 28-майда Қрим Республикаси Давлат кенгаши қарори билан лавозимидан четлаштирилади ва унинг ўрнини Руслан Балбек эгаллайди. Давлат Кенгаши раисининг ўринбосари Григорий Иоффенинг сўзларига кўра Ислямовнинг истеъфосига ҳаддан ташқари сиёсий тарафкашлиги сабаб бўлган[8]. Ислямов Ҳукуматдаги ишдан бўшатилганидан кейин бир мунча вақт ўтгач, Киевга кўчиб ўтади ва Украина фуқаролигини олади.

Ленур Ислямов Олий Рада депутатлари Мустафо Жемилев ва Рефат Чубаров билан биргаликда 2015-йил сентябр ойидан бери Қрим блокадаси ташкилотчилари ҳисобланади.

2015-йилнинг 2-ноябрида ФСБнинг Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳри бўйича бошқармасининг тергов бўлими Ислямовга нисбатан жиноий иш қўзғатгани хабар қилинган[9]

2015-йил декабр ойида Ислямов режалаштирилган таркиби 560-кишидан иборат Нўмон Чалабиджихон номидаги кўнгиллилар баталёнини тузишни эълон қилди.

2016-йил 28-январда Россия Сбербанки Москва арбитраж судига Ленур Ислямовни банкрот деб топиш тўғрисида даъво (даъво миқдори 1,16 миллиард рублдан ошади) аризаси билан чиқди.

Манбалар

  1. ↑ Чем известен Ленур Ислямов // Коммерсантъ. — 2015-02-11.
  2. ↑ „Поиск по реквизитам: проверь себя и контрагента по ИНН, ОГРН, другим известным реквизитам | Коммерсантъ КАРТОТЕКА“. www.картотека.ру. Қаралди: 2015-йил 27-декабр.
  3. ↑ Информация пресс-службы Банка России, 2 ноября 2015
  4. ↑ 4,0 4,1 Владелец АТР: «Я понял окончательно — нам не дадут вещать в Крыму» // ЛБ.уа, 27 июня 2015
  5. ↑ Чем известен Ленур Ислямов // Коммерсантъ. — 2015-02-11.
  6. ↑ Л. Ислямов: «Хайтарма» — фильм для крымских татар (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-07 санасида архивланган) // ҚҲА, 15 мая 2013
  7. ↑ Генпродюсер фильма «Хайтарма» о скандале вокруг картины и теме депортации // Аргументы недели — Крым, 23 мая 2013
  8. ↑ Эдип Гафаров: Крымская власть готова взаимодействовать с крымскими татарами, решать проблемы всего народа, а не отдельных его представителей, пытающихся говорить от его имени // сайт Государственного Совета Республики Крым, 30 мая 2014
  9. ↑ ФСБ возбудила дело в отношении одного из инициаторов блокады Крыма Ислямова // ТАСС, 2 ноября 2015