Леонид Николаевич Бабушкин (1902.23.3, Тошкент – 1976.26.5) – географ, агрометеоролог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1960). География фанлари доктори (1950), профессор (1952), Ўрта Осиё университетни тугатган (1926). Ўрта Осиё метеорология институтининг Тошкент геофизика расадхонасида илмий ходим, Ўзбекистон Бабушкин Леонид Николаевич вазирлигида бош агрометеоролог (1941–1946), Ўрта Осиё университети табиий география кафедраси ўқитувчиси, доцент, профессор, кафедра мудири (1947–1976), 1955–1961 йилларда илмий ишлар бўйича университет проректори. Бабушкиннинг илмий ишлари агрометеорология, агроиқлимшунослик ва табиий география масалаларига бағишланган. Суғорма деҳқончилик зоналарини агроиқлимий раёнлаштириш ва Ўрта Осиёни табиий-географик раёнлаштиришни амалга оширди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил