Леонид Григоревич Ивашов (1943-йил 31-август, Қизили-Аскер тумани, Фрунзе вилояти) – Совет ва Россия ҳарбий ва жамоат арбоби, истеъфодаги генерал-полковник.

Леонид Ивашов
Таваллуди
Леонид Григоревич Ивашов

1943-йил 31-август
Қизил-Аскер тумани, Фрунзе вилояти
Касби ҳарбий ва жамоат арбоби, генерал-полковник
Болалари Марина (1986-йилда туғилган)
Отаси Григорий Семёнович Ивашов (1910-1989)
Онаси Эвдокия Петровна Ивашова (Ясинская) (1916-1989)
Мукофотлари SU Order For Service to the Homeland in the Armed Forces of the USSR 1st class ribbon

Геосиёсат, конфликтология, халқаро муносабатлар, ҳарбий тарих бўйича мутахассис. Геосиёсий муаммолар академияси президенти (2015-йилдан[1][2][3]). Тарих фанлари доктори (1998), МГИМО ва Москва давлат лингвистик университети профессори. Россия Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи (1996-2001). Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1998[4]).

Ҳаёти

Леонид Ивашов декабрист Василий Ивашевнинг авлоди[5][4][3][6][7][2]. Фрунзе вилоятининг Қизил-Аскер туманидаги Фрунзе гўшт фермасида кўп фарзандли оилада (жами тўрт фарзанд, икки ака-ука ва икки опа-сингил эди) туғилган[8][4] (ҳозирги кунда Бишкек яқинидаги Сўқулук тумани[5], Қирғизистон ССР[3]). Амакиваччасининг эри А. Матросов „Совет жангчиси“ журналининг бош муҳаррири бўлган. У ерга таниқли совет ёзувчилари Александр Твардовский ва Константин Симоновлар ташриф буюришган. Бунинг натижасида ёш офицер Ивашов ҳам улар билан мулоқот қилиш имконига эга бўлган[3].

Ивашов 1964-йилда Тошкент олий қўшма қўшин қўмондонлик билим юртини, 1974-йилда М. В. Фрунзе номидаги Ҳарбий академияни тамомлаган. 1976-йилдан СССР Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида хизмат қилган.

1983-йилда Ҳарбий тарих институтида „Улуғ Ватан уруши даврида ҳарбий-техник устунликка эришиш[9]“ мавзусида тарих фанлари номзоди илмий даражасига номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади.

1992—1996-йилларда МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши котиби, 1996—2001-йилларда Россия Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

У 1999-йилда тарих фанлари доктори илмий даражасини олиш учун „Россиянинг геосиёсий тараққиёти эволюцияси: тарихий тажриба ва сабоқлар“ (мутахассислик 07.00.02 – Ички тарих[10]) мавзусидаги диссертация ишини ҳимоя қилган.

Ивашов КПСС аъзоси бўлган (30 йилдан ортиқ). 2011-йилда шундай деган эди: „Мен бир сония ҳам афсусланмайман, лекин мен ҳеч қачон бошқа сиёсий партияга қўшилмаганман ва қўшилмайман[2]“. Яна бир гапида шундай деб эслайди: „СССР парчаланганидан кейин мен ҳатто генерал-полковникнинг навбатдаги ҳарбий унвонини беришдан бош тортдим, мен совет генерал-лейтенанти бўлиб қолишни хоҳлардим…[4]“.

Узоқ йиллар давомида Ивашов Бутунроссия офицерлар ассамблеясининг раиси бўлган. Лекин, 2022-йил 19-майда „ёши ва соғлиғи сабабли“ ўз лавозимини тарк этади[11].

Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 700 дан ортиқ мақола ва 19 китоб муаллифи. Шеърлар ҳам ёзган[12][3].

Унинг бир қизи бор бўлиб, у рус-америка ташкилотида ишлайди[4].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Президентом Академии геополитических проблем избран генерал Леонид Ивашов“. Русская народная линия. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Радиорубрика «Без дураков»“. Эхо Москвы, 19.07.2011. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Чуйский потомок декабриста“. Вечерний Бишкек. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-октябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „Генерал Л. Ивашов: «У Киргизии особого выбора и нет. Только вместе с Россией»“. cентрасиа.орг. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-феврал.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Истины генерала Ивашова“. Вечерний Бишкек. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-октябр.
  6. ↑ Ивашов Леонид Григоревич: Досе // биограпҳ.ру
  7. ↑ „СП-ТВ — Открытая студия“. Свободная Пресса. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-октябр.
  8. ↑ „Архивированная копия“. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-октябр.
  9. ↑ „Биография Л. Г. Ивашова“. 2017-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-август.
  10. ↑ Ивашов, Леонид Григоревич. Эволюция геополитического развития России: исторический опит и уроки : автореф. дис. … д-ра ист. наук: 07.00.02. – Москва, 1999. – 83 с.
  11. ↑ „Информационное Сообщение ООС“. 2022-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-август.
  12. ↑ „Леонид Ивашов вновь посетит Ухту и Крохаль“. Ухтинский государственный технический университет. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган.
  13. ↑ „Раздел «Новости»“. србижа.ру. Моя Сербия. 2016-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-сентябр.
  14. ↑ [Указ Президента Киргизской Республики от 12 марта 2001 года № 91 „О награждении почётной грамотой КР воэннослужащих Министерства оборони РФ“]

Ҳаволалар