Леонид Иванович Жаботинский (украинча: Леонид Іванович Жаботинський; 1938-йил 28-январ — 2016-йил 14-январ) украиналик оғир атлетикачи. Супер оғир вазн тоифасида 19 та жаҳон рекордини ўрнатган. 1964 ва 1968-йилги олимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган[1][2].

Леонид Жаботинский
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Ukraina bayrogʻi Украина
Таваллуд санаси 28-январ 1938-йил
Суми вилояти, УССР
Вафот санаси 14-январ 2016-йил(2016-01-14)
(77 ёшда)
Запороже, Украина
Спорт
Қайси спорт Оғир атлетика

Таржимаи ҳоли

Леонид Жаботинский Суми вилоятининг Успенка қишлоғида казак оиласида туғилган[3]. Унинг отаси Иван Филиппович спортчи бўлса-да, Леонид 1967-йилда берган интервюсида бобосига қизиқиб спортни танлаганини ва ота-онасининг ҳеч бири яхши жисмоний формага эга эмаслигини айтиб ўтган[2]. Болалигини Запорожеда ўтказган. Йтти йиллик ўрта мактабни тугатгач, Харков трактор заводида ишлаган ва Қуролли Кучлар спорт жамиятининг Михаил Светличний мураббийлигидаги оғир атлетика клубида спорт билан шуғуллана бошлаган[2][3]. 1964-йилда Жаботинский Харков педагогика институтини тамомлаган. 1970-йилда педагогика фанлари номзоди илмий даражасини ҳимоя қилган. Спортдаги фаолиятини якунлагандан сўнг, Совет Армиясидада оғир атлетикачиларга устозлик қилган. 1991-йилда полковник унвонини олган. 1987-1991-йилларда Мадагаскарда ҳарбий маслаҳатчи ва оғир атлетика бўйича мураббий бўлиб ишлаган. Шундан сўнг, Россиядаги биринчи хусусий олий таълим муассасаларидан бири бўлган Москва бизнес ва ҳуқуқ институтининг проректори бўлган[1].

Леонид Жаботинский Раиса билан турмуш қурган. Руслан ва Вилен исмли икки ўғли бор. Иккаласи ҳам оғир атлетикачи[4]. 2016-йил 14-январда Украинанинг Запорижжя шаҳрида 77 ёшида вафот этган[2][5].

Фаолияти

Жаботинский 1957-йилда Украина ССР чемпионатида дебют қилган ва дебютидаёқ бронза медалини қўлга киритган[2]. Ўша йилнинг охирида Жаботинский Харков педагогика институтига ўқишга кирган ва 1964-йилда ўқишни тамомлаган. 1968-йилда Мехико шаҳрида бўлиб ўтган ёзги олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида СССР байроқдори бўлган. Бошқа мамлакатлар байроқдорлари байроқ кўтариш учун икки қўлидан фойдаланса, Жаботинский давлати байроғини бир қўлда кўтариб чиққан[2]. 1963-1974-йиллар оралиғида Леонид супер оғир вазн тоифасида 19 та жаҳон рекордини ўрнатган. 1964 ва 1968-йилги олимпиадаларда олтин медалларни қўлга киритган[6][2]. 1965—1991-йилларда Совет Иттифоқи Коммунистик партияси аъзоси бўлган[манба керак].

Манбалар