Leonid Kantorovich
Канторович Леонид Виталевич (1912.6(18).1, Петербург — 1986.7.4, Москва) — рус математиги ва иқтисодчиси, академик (1964). Ленинград университетини тугатган (1930). Илмий ишлари ҳисоблаш математикасини иқтисодиётда татбиқ этишга бағишланган. Биринчи бўлиб функсионал анализ усулларини ҳисоблаш математикасига қўллаган, хусусан, операторли тенгламаларни тақрибий ечиш усулларини ишлаб чиққан. Чизиқли дастурлаш соҳасига асос солган. Чизиқли дастурлаш асосида иқтисодий ресурслардан энг самарали фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш моделини яратган. Энг мақбул иқтисодий моделлар таҳлилида пайдо бўладиган обектив шартланган нархларни муҳим қийматларини аниқлади. Бу тадқиқотлар халқ хўжалигини оптимал режалаштириш ва бошқариш назариясини яратишда ҳамда нарх белгилаш, рента назарияси, капитал қўйилмалар самарадорлиги ва бошқа муаммоларни ишлаб чиқишга ёрдам берди. Умрининг охирларида иқтисодиётда математикасида моделлар билан шуғулланган. Нобел мукофоти лауреати (1975, Т.Ч. Купманс билан бирга). Асосий моделлари: Математические методи организаци и планирования производства, Леонид, 1939; Наилучшее исползование ресурсов, Леонид, 1965; Оптималниэ решения экономике, Леонид, 1972[1].
| Леонид Канторович | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Леонид Виталевич Канторович Санкт-Петербург, Россия империяси |
| Вафоти | Москва, Россия Совет Федератив |
| Фаолият йиллари | Рус математиги (1912–1986) |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |