Леонид Борисович Коган (1924.14.11, ҳозирги Днепропетровск — 1982, Москва) — замонавий скрипка ижрочилик мактабининг йирик намояндаси. Москва консерваториясини тугатган (1948). Москва филармониясида яккахон созанда (1944-йилдан), Москва консерваториясининг ўқитувчиси (1952-йилдан), профессор (1963-йилдан), кафедра мудири (1969-йилдан). Романтик йўналишдаги, кўпқиррали ва ранг-баранг ижро услуби ўзининг кўтаринки руҳи, теран фалсафий мазмундорлиги, бадиий фикрлаш қамрови кенглиги, улуғворлиги ва, айни пайтда, нозиклиги, куйчанлиги билан ажралиб туради. Репертуаридан мумтоз ва ХХ аср композиторлари асарлари ўрин олган. 1951-йилдан бошлаб жаҳон бўйлаб гастролда бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил