Леонид Александрович Кошелев (русча: Кошелев, Леонид Александрович; 1979-йил 20-декабр) — собиқ ўзбек футболчиси, ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган.

Леонид Кошелев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Леонид Александрович Кошелев
Таваллуд санаси 1979-йил 20-декабр (1979-12-20) (46 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Совиэт Унион
Бўйи 1.78 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1997-2000 Навбаҳор 85 (22)
2001-2004 Пахтакор Тошкент 102 (38)
2005 Шинник Ярославл 6 (1)
2005-2006 Пахтакор Тошкент 12 (8)
2006 Шинник Ярославл 14 (1)
2007 Пахтакор Тошкент 23 (1)
2008 Динамо Самарқанд 27 (5)
2009 Шўртан Ғузор 6 (1)
2009-2011 Қизилқум 48 (7)
2012 Динамо Самарқанд 22 (3)
2013 Навбаҳор 20 (3)
2014- НБУ Осиё
Миллий терма жамоа‡
1999-2007 Ўзбекистон 43 (6)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(8-ноябр 2013-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (12-март 2013-йил учун)

Футболчилик фаолияти

Леонид профессионал фаолиятини Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоасида бошлаган ва Наманганда тўрт мавсум ўтказиб, унинг таркиби бўйича мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Кейинчалик Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасида 4,5 мавсум тўп сурган[1], кўп маротаба мамлакат чемпионати ва кубогида ғолиб чиқган. 2005-йил ёзида у Ярославл „Шинник“ га кўчиб ўтган ва у ерда бир ярим мавсумни ўтказган. Премер-лигада 14 та ўйинда (1 та гол), Россия кубогида 4 та ўйинда, 13 та ўйинда иштирок этди ва 1 гол урган. 2007-йилги мавсумда яна „Пахтакор“ жамоаси сафида ўйнаган. Мавсум давомида Ҳамдўстлик кубоги ва яна чемпионлик унвонини қўлга киритган. 2008-йил Пахтакор жамоасини тарк этганидан сўнг Самарқанднинг „Динамо“ ва Ғузорнинг „Шўртан“ клубларида тўп сурган бўлса, 2010—2011-йилларда Зарафшоннинг „Қизилқум“ клубларида ўйнаган. 2014-йил феврал ойида „НБУ Осиё“ миллий банки жамоасига қўшилди ва шу клубда фаолиятини якунлаган[2][3].

Халқаро

1999-йилнинг 11-июлида Самарқандда Малайзияга қарши ўртоқлик ўйинида миллий терма жамоадаги дебютини ўтказган. Кошелев миллий терма жамоа сафида 43 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган[4].

Ютуқлари

Навбаҳор
Пахтакор
  • Ҳамдўстлик кубоги ғолиби: 2007-йил
  • Ўзбекистон чемпиони: 2002, 2003, 2004, 2005, 2007
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2001, 2002, 2003, 2004[5][6]

Фаолият статистикаси

Миллий терма

Миллий терма жамоада урилган голлар.

№ Сана Стадион Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобоқа
1 2001-йил 30-июн Куала Лумпур, Малайзия  Босния ва Герсеговина 2-1 Ғалаба Мердека кубоги
2 2003-йил 17-ноябр Бангкок, Таиланд  Тожикистон 4-1 Ғалаба 2004-йилги Осиё кубоги саралаши
3 2003-йил 21-ноябр Бангкок, Таиланд  Таиланд 1-4 Мағлубият 2004-йилги Осиё кубоги саралаши
4 2004-йил 31-март Тайпей, Тайван  Хитой Тайпейи 1-0 Ғалаба 2006-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
5 2004-йил 17-ноябр Тошкент, Ўзбекистон  Хитой Тайпейи 6-1 Ғалаба 2006-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
6 2006-йил 15-ноябр Тошкент, Ўзбекистон  Қатар 2-0 Ғалаба 2007-йилги Осиё кубоги саралаши

Манбалар

Ҳаволалар