Leonid Kuris
Леонид Моисеевич Курис (1944-йил 17-август, Бухоро) — рассом ва китоб лавҳалари коллексиячиси (30 000-таблиталар коллексияси эгаси[1]), дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилган кўргазмалар иштирокчиси.
| Леонид Курис | |
|---|---|
| русча: Леонид Моисеевич Ку́рис | |
|
| |
| Таваллуди |
1944-йил 17-август |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Киев университети |
| Касби | рассом, коллексионер |
| Веб-сайти | ҳттп://лекур.народ.ру/ |
Таржимаи ҳоли
Леонид Моисеевич Курис 1944-йил 17-августда Бухорода туғилган. Урушдан кейин, 1946-йилда ота-онаси билан Киевга кўчиб ўтган.
1973-йилда Тарас Шевченко номидаги Киев давлат университетининг тарих факултетини тамомлаган.
1991-йилдан Исроилда яшайди[2].
Рассомнинг асарлари Австрия, Англия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Полша, Россия, АҚШ, Чехия, Швеция ва бошқа мамлакатларда ўтказилган кўргазмаларда намойиш этилмоқда.
Бир қатор экслибрис ва кичик графика кўргазмаларида мукофотланган.
Леонид Куриснинг асарлари музейлар ва шахсий экслибрис коллексияларида, хусусан: Белгияниннг Синт-Никлас экслибрис музейида; Москвадаги китоблар музейида; Даниянинг Фридерикшавен шаҳридаги китоблар музейида; Полшанинг Малборк қал’а музейида ва бошқа кўплаб шахсий тўпламларда сақланади.
Фикрлар ва танқидлар
У табиятан ўймакор. Материал билан хоҳ ёғоч, хоҳ пластмасса чамбарчас ва органик равишда боғланади. Ўзи истаган асарни ҳар қандай ҳолатда ҳам ярата олади ва мақсадига етишади. У гравюрачи, шунинг учун баъзан кутилмаган ва ғайриоддий умумлашмаларга эриша олади[3].
Кўргазмалари
1987-йил — Славно (Полша);
1994-йил — Тел-Авив университети кутубхонаси (Исроил);
1995-йил — Тел-Авивдаги франсуз маданият маркази (Исроил);
1997-йил — Готҳенбург (Швеция);
1997-йил — Фредерикшавен (Дания);
2002-йил — Варшавадаги китоблар галереяси (Полша);
2008-йил — Халқаро китобсеварлар иттифоқининг экслибрис музейи (Москва);
2013-йил — „Леонид Курис. Исроил. Боокплате“ Брест (Беларус), кейин ушбу кўргазма Пинск (Беларус) ва Биала-Подляска (Полша) шаҳарларида намойиш этилди[4];
2013-йил — Wиэлкополски ороли (Полша);
2015-йил — Коҳтла-Жäрве (Эстония)[2];
2015-йил — Кракоw (Полша) „ПОЛОНИCА“.
2019-йил — Варшавадаги китоблар галереяси (Полша).
Манбалар
- ↑ „Леонид Юниверг. Двадцать лет вместе“. 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 „ФОТО: Художник из Израиля открыл свою выставку в Кохтла-Ярве“. 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-ноябр.
- ↑ Яков Бердичевский „Экслибрисний мир Леонида Куриса“
- ↑ „“Леонид Курис. Исроил. Боокплате»“ (2015-йил 17-ноябр). 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.