Leonid Leonov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Леонов Леонид Максимович [1899.19(31).5 - Москва - 1994] - рус ёзувчиси, академик (1972). Ижоди 1922-йилдан бошланган. "Бўрсиқлар" (1924) романи Л.нинг рус маиший ҳаёти ва мешчанлар руҳиятини яхши билишини намойиш этган. Л. "Ўғри" (1927, қайта ишланган нашри 1959), "Сот" (1929) романлари, "Қишлокдаги воқеа", "Оқ тун" (1928) каби қиссаларида рус халқи ҳаётининг мураккаб манзаралари, янги иқтисодий сиёсат даври фожиаларини акс эттирган. "Скутаревский" (1932), "Океан сари йўл" (1936) ва бошқа романларида рус зиёлилари — олимлар, санъаткорлар, инженерлар такдири, улар бошига тушган фожиалар ҳикоя қилинган. Л. 30-йилларда драматург сифатида ҳам ижод этиб, меҳнат мавзуида "Половчан боғроғлари" (1938), "Бўри" (1938), 40-йилда эса уруш мавзусида "Истило" (1942) песаларини ёзган. Л. ижодида Иккинчи жаҳон уруши манзаралари акс эттирилган "Рус ўрмони" (1953) романи муҳим ўринни эгаллайди. Л.нинг "Эвгениа Ивановна" (1938, нашр этилиши 1963) қиссасида ҳаёт йўли хорижда якунланган рус аёлининг мураккаб қисмати катта маҳорат билан тасвирланган. "Олтин арава" (1946, қайта ишланиши 1955) песаси ва "Мистер Мак-Кинлининг қочиши" (1961; шу номдаги филм, 1976) киноқиссаси бор. Л. рус мумтоз адабиёти, айниқса, Ф.М.Достоевский ижодига хос ватанпарварлик ва руҳий таҳлил анъаналарини давом эттирган[1].
| Леонид Леонов |
|---|
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Леонид Леоновга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |