Леонид Морозов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Леонид Арҳипович Морозов
Таваллуд санаси 1947-йил 27-ноябр (1947-11-27) (78 ёш)
Таваллуд жойи СССР
Бўйи 182 см
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1964 Уралмаш - (-)
1965—1969 ССКА Москва 8 (0)
1969 Металлист 9 (0)
1970—1971 Локоотив Виница 70 (0)
1972 Пахтакор 16 (0)
1973 Андижон
Миллий терма жамоа
1966 СССР У-16
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Леонид Арҳипович Морозов (1947-йил 27-ноябрда туғилган) — совет футболчиси[1] ва ҳимоячи позициясида ўйнаган[2].

Биография

Леонид катта футболдаги фаолиятини Уралнинг „Уралмаш“ жамоаси таркибида 1964-йилда бошлаган. Ёшлик даврида тенгқурлари ичида иқтидорли футболчилардан бири эди. 1966-йилда СССР ёшлар терма жамоаси таркибида УЭФА ёшлар чемпионатида қатнашган. Мусобоқа якунида СССР У-19 терма жамоаси чемпион бўлди. Леонид турнир давомида жамоа сардори вазифасини бажарди. 1965-йил Москванинг „ССКА“ жамоаси таркибига ўтди. Дастлабки мавсумидаёқ ёш бўлишига қармай 8 та ўйинда қатнашди. 1965-йил мавсум якунларига кўра „Мавсумнинг энг яхши дебютанти“ мукофоти совриндори бўлди ва шунингдек ССКА жамоаси билан биргаликда СССР чемпионати бронза медалларини қўлга киритди.. Кейинчалик ССКА жамоасида асосан ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилди. 1969-йилги мавсумда Харковнинг „Металист“ жамоаси таркибига ўтди. Харковликлар таркибида бир мавсум ҳаркат қилиб Винницанинг „Локомотив“ жамоаси билан шартнома имзолади. Икки мавсумдан сўнг 1972-йил Ўзбекистон ССР жамоаси, Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси таркибига ўтди. Тошкентликлар таркибида СССР Биринчи Лигасида 16 та ўйинда иштирок этди. 1973-йилги мавсумда Андижоннинг „Андижанец“ жамоаси сафига ўтди ва бир мавсум давомида СССР Иккинчи лигасида тўп сурди. Мавсум якунида „Анджон“ жамоаси футболчилик фаолиятини якунлади[3].

Ютқлари

  • СССР чемпионати бронза медали совриндори: 1965
  • УЭФА ёшлар турнири ғолиби: 1966
  • Мавсумнинг энг яхши дебютанти: 1965

Манбалар

  1. ↑ „Леонид Архипович“. 2023-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.
  2. ↑ „Морозов Леонид - футболист, защитник“. 2023-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.
  3. ↑ „Морозов Леонид Архипович - ФК Андижон“. 2023-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.

Ҳаволалар