Леонид Владимирович Николаев (1 [13]-август 1878-йил, Киев – 1942-йил 11-октябр, Тошкент) – рус совет пианиночиси, бастакор ва педагог, РСФСР халқ артисти (1938), фан доктори (1941).

Леонид Николаев
Таваллуди 1-август 1878-йил
Вафоти 11-октябр 1942-йил
Тошкент, ЎзССР, СССР
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия империяси Россия империяси SSSR bayrogʻi СССР
Касби пианист, бастакор, педагог

Биографияси

Леонид Владимирович 1-август 1878-йилда Киевда таваллуд топган. Киев мусиқа коллежида Владимир Пухалскийдан пианино бўйича, Евгений Рибдан мусиқа назарияси бўйича таҳсил олган. 1897-йилда Москва консерваториясига ўқишга кирган, 1900-йилда Василий Сафоновнинг фортепиано синфини ва икки йилдан сўнг Сергей Танеев ва Михаил Ипполитов-Ивановнинг композиция синфини тамомлаган[1].

Леонид Пианиночи сифатида дастлаб Москвада рус мусиқа ихлосмандлари тўгарагида чиқиш қилган (1900). „Музикалних виставках“ да фаол ишрирок этган ҳамда Киев (1904) ва Санкт-Петербург (1907) замонавий мусиқа кечаларида ҳам қатнашган. Бир мунча вақт Катта театрида ўқитувчи бўлиб ишлагандан сўнг, Николаев мусиқа басталашни бошлаган. У 1909-йилдан Петербург консерваториясида фортепиано ва композициядан дарс берган (1912-йилдан профессор). 1930-йилларнинг ўрталарида қисқа муддат Ленинград консерваториясида директор лавозимида фаолият олиб борган[2].

Николаев 1942-йилда бошқа консерватория ўқитувчилари билан бирга Тошкентга эвакуация қилинган ва у ерда тифдан вафот этган. У шаҳар қабристонига дафн этилган. 1952-йилда кули Литераторскиэ Мосткида қайта дафн қилинган.

Николаев ўқитувчи сифатида катта шуҳрат қозонган. Консерваторияда ўқитувчилик қилган йиллар давомида Владимир Софроницкий, Дмитрий Шостакович, Мария Юдина, Павел Серебряков, Натан Перелман, Александр Соковнин, Александр Крейн, Валериан Богданов-Березовский, Борис Голц, Натан Фишман, Исаак Шварц каби бир қатор таниқли мусиқачиларни тайёрлаган[3].

Мукофотлари

Леонид Владимирович 1937-йилда Меҳнат Қизил Байроқ ордени соҳиби бўлган. 1938-йилда РСФСР халқ артисти ва РСФСРда хизмат кўрсатган артист унвонларига сазовор бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „НИКОЛАЕВ, ЛЕОНИД ВЛАДИМИРОВИЧ (1878–1942)“. 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-ноябр.
  2. ↑ „Леонид Николаев“. Қаралди: 2023-йил 22-ноябр.
  3. ↑ „Биография Исаака Шварца“. Справки. РИА «Новости» (2013-йил 13-май). 2015-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-октябр.