Leonid Pasternak

Леонид Осипович Пастернак (русча: Леони́д О́сипович Пастерна́к, 1862-йил 3-апрел, Одесса - 1945-йил 31-май, Оксфорд) — рус пост-импрессионист рассоми. У шоир ва ёзувчи Борис Пастернакнинг отаси эди.
Биографияси

Леонид Пастернак 1862-йил 3-апрелда Одессада православ яҳудий оиласида туғилган. Оила ХВ асрда яшаган яҳудий файласуфи ва Португалия хазиначиси Исаак Абрабанелнинг қариндоши деган фараз мавжуд, аммо бу нарса етарли далиллар билан исботланмаган[1]. Леониднинг отаси уйини меҳмонларга ижарага бериш орқали даромад қилган. Леонид оилада 6 фарзандининг кенжаси эди. Ёшлигидан тарбия берган мураббийлар таъсирида у санъатга қизиқиб қолади.
У расм чизишни жуда эрта ёшда бошлаган, лекин оиласи унинг чизган расмлари ўқишига халақит беришидан қўрқиб, уни тушкунликка туширишган. Унинг биринчи ҳомийси Леонид етти ёшга тўлганда унинг чизган расмларини сотиб олишни бошлаган маҳаллий кўча тозаловчи эди. 1879—1881-йилларда Леонид Пастернак Греков номидаги Одесса рассомлик мактабида ўқийди.
1881-йилдан 1885-йилгача Леонид Москва университетининг тиббиёт факултетида, кейинроқ ҳуқуқ факултетида ўқиди. Охир-оқибат у ўз ҳаётини санъатга бағишлашга қарор қилди ва Мюнхендаги Қироллик тасвирий санъат академиясига ўқишга кирди, 1887-йилда уни тугатди. Россияга қайтгач, подшо Россияси армиясининг артиллерия полкларидан бирида мажбурий ҳарбий хизматни ўтади. 1889-йилдан рассом сифатида ўз фаолиятини бошлади.


Унинг фаолияти бошланиши жуда муваффақиятли бўлди. Унинг биринчи кўргазмали расмини ўша даврнинг Россиядаги энг муҳим санъат ҳомийси Павел Третяков сотиб олди. Тез орада у машҳур рассомга айланди, Валентин Серов, Исаак Левитан, Михаил Нестеров ва Константин Коровинни ўз ичига олган Поленовлар тўгарагининг аъзоси бўлди. 1889-йилда у бадавлат яҳудий саноатчи Исидор Кауфманнинг қизи пианиночи Роза Исидоровна Кауфманга уйланди. Янги турмуш қурганлар Москвага жойлашишди ва эр-хотиннинг тўрт фарзандидан биринчиси, таниқли ёзувчи ва шоир Борис Пастернак дунёга келди (1890-йил).
Леонид Пастернак ўзини импрессионист деб атаган биринчи рус рассомларидан эди. Россияда 1880—1890-йилларда бундай эълон кишиларнинг эътиборини жалб қилиш учун етарлича янги эди. Леонид, Передвижники ва Россия рассомлар уюшмасининг аъзоси эди. У Лев Толстойнинг дўсти эди, бир неча ой Ясная Полянада яшади ва буюк ёзувчининг кўплаб портретларини чизди, шунингдек, Толстойнинг „Уруш ва Тинчлик“ ва „Тирилиш“ романларига расмлар ишлади.
Меҳнат фаолияти

Толстой романларига чизган расмлари учун Париждаги Бутунжаҳон ярмаркасида (1900) медал билан тақдирланган.
Пастернак Россия Империяси Бадиий академиясининг аъзоси этиб сайланган (1905), шунингдек, Москва рассомлик, ҳайкалтарошлик ва архитектура мактабида талабаларга дарс берган.
1921-йилда Пастернак Берлинда ўтказилиши режалаштирилган кўз операцияси амалиётига борди. У ерга рафиқаси ва икки қизи: Лидия ҳамда Жозефина билан саёҳат қилиб, ўғиллари Борис ва Александрни Россияда қолдирди. Операциядан сўнг, у Россияга қайтмасликка қарор қилди ва 1938-йилгача Берлинда қолди. Яҳудийларга мансублиги сабаб, Германияни тарк этган Пастернак Англиядан паноҳ топди. 1924-йилда у машҳур олим, Нобел мукофоти лауреати Алберт Эйнштейн портретини чизди (ҳозирда Қуддус Иброний университетининг математика ва информатика кутубхонасида сақланади[2]). Леонид Пастернак 1945-йил 31-майда Оксфорд шаҳрида вафот этди.
Чизган санъат асарлари
Ҳаволалар
- Леонид Пастернакнинг таржимаи ҳоли ва асарлари (инглизча)
- Леонид Пастернакнинг таржимаи ҳоли (инглизча)
- Гувер институти архивидаги Пастернак оиласи ҳужжатлари регистри (инглизча)
- Проф. Л. Пастернак портрет-албоми (олмонча)
- Эвгений Пастернак Леонид Пастернак сан'ати (русча)
- Пастернакнинг таржимаи ҳоли (русча)
- Пастернакнинг таржимаи ҳоли (Wайбаcк Мачине сайтида 2005-02-21 санасида архивланган) Арчивед (русча)
- Пастернакнинг таржимаи ҳоли (русча)
- 25-январ.3.8.17.5.арт.67.9%26баcк%3Д1 Биография (русча)
- Таржимаи ҳол (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-05-16 санасида архивланган) Арчивед (русча)
- ↑ Чристопҳер Барнес, Борис Пастернак: А Литерарй Биограпҳй, п. 2.
- ↑ Алберт Эинстеин Портраит бй Леонид Пастернак. Матҳематиcс анд Cомпутер Сcиэнcе Либрарй оф тҳе Ҳебреw Университй оф Жерусалем, 2016