Leonid Xan
Леонид Игнатиэвич Хан (1930-йил 18-ноябр, Благословенное қишлоғи, Яҳудийлар мухтор вилояти, Хабаровск ўлкаси, СССР – 2013-йил 20-сентябр, Қайнар қишлоғи, Қордай тумани, Жамбул вилояти, Қозоғистон – Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги Энгелс номидаги колхоз мудири, агроном-иқтисодчи[1], иқтисод фанлари номзоди. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951)[1].
| Леонид Игнатиэвич Хан | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
18-ноябр 1930-йил |
| Вафоти |
20-сентябр 2013-йил (82 ёшда) Қайнар қишлоғи, Қордай тумани, Жамбул вилояти, Қозоғистон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | К.А Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси |
| Болалари | Хан Раиса, Хан Владимир, Хан Валерий, Хан Александр |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
1930-йил 18-ноябрда Узоқ Шарқнинг Биро-Биджан миллий вилоятининг Благословенноэ қишлоғида туғилган[2].
1937-йилнинг кузида Қозоғистон ССРнинг Ғарбий Қозоғистон вилоятига депортация қилинган.
Ўрта мактабнинг 7-синфини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1943—1944-йилларда Жамбул шакар тажриба стансиясида бошлаган. 1945-йилда Ўзбекистондаги қариндошлариникига кўчиб ўтади. 1945—1952-йилларда Ўзбекистон ССР Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги Энгелс номидаги колхоз дала экинлари бригадаси аъзоси бўлиб ишлаган.
1951-йилда Леонид Хан звеноси 7 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 99,6 сентнердан яшил каноп пояси олди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1951-йил 17-октабрдаги фармони билан у Ленин ордени ва Ўроқ ва Болға олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[2].
ВДНХ Бутуниттифоқ кўргазмасида бир неча бор қатнашган[2].
1955-йилда Тошкент қишлоқ хўжалик техникумини агроном мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1959-йилдан КПСС аъзоси[1].
1961-йилда К.А Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган[1]. Сўнг Жамбул вилояти Қордай туманидаги „Қордай“ совхозида қўриқ ерларни ўзлаштиришда ишлаган. 1964-йилда у Қордай туманидаги Кўк Қайнар совхозига мудир этиб тайинланган, 1994-йилга қадар ушбу колхозга раҳбарлик қилган. Унинг раҳбарлигида совхоз Қизил Байроқ ордени (совхозлар даражадасида) билан тақдирланган ва Қозоғистон ССР Фахрий олтин китобига киритилган.
1976-йилда „Жамбул вилояти жанубий зонасидаги совхозларда ихтисосликни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
1960—1980-йилларда бир неча бор Қордай туман Кенгашига депутат этиб сайланган, Жамбул вилоят комитети аъзоси бўлган. 1978—1989-йилларда Қозоғистон Компартияси Қордай туман қўмитаси аъзоси. 1976—1980-йилларда Жамбул вилоят касаба уюшмаси аъзоси бўлган.
2013-йил сентябр ойида Қордай тумани Қайнар қишлоғида вафот этган[2].
Асарлари
Қозоғистон ССР Жамбул вилояти совхозларида қанд лавлаги етиштиришга оид қатор нашрлар муаллифи.
- Хан, Леонид Игнатиевич. Ер одамларга бўйсунади [Матн] / Л. И. Хан, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Кўк Қайнар совхози директори. – Олмаота: Қайнар, 1976. – 122 б.
- Хан, Леонид Игнатиевич. Суғориладиган зонадаги давлат хўжаликларининг ихтисослашуви [Матн] / Л. И. Хан, А. К. Пастухов иқтисод фанлари номзодлари. – Олмаота: Қайнар, 1978. – 104 б.
Олган мукофотлари
„Ўроқ ва болға“ олтин медали (1951), Ленин (икки марта: 1951, 1973), Октябр инқилоби (1976), Меҳнат Қизил Байроқ (1971) орденлари, „В. И. Ленин таваллудининг 100 йиллигини нишонлашдаги жасоратли меҳнати учун“ юбилей медали, ВДНХнинг учта бронза медали билан тақдирланган.
Қордай тумани фахрий фуқароси (01.07.2000).
Адабиётлар
- Қазақ Совет Энсиклопедияси. – Алмати, 1978 ж. – 11 том.
- Шин Д. В., Совецкиэ корейси Герои Социалистического труда, Алмати: Сервиcе Пресс, 2019
- З. В., Пан Н. Г. Герои Социалистического Труда – казахстанси, Алма-Ата, 1969—1985, тт. 1-5
- Мен Д. В., Квон Л. А., Ким, Совецкиэ корейси Казахстана, Алмати, 1992
- Ким П. Г., Корейси Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
- Кан Г. В., История корейсев Казахстана, Алмати: Гилим, 1995
- Ким Г. Н., Мен Д. В., История и култура корейсев Казахстана, Алмати: Гилим, 1995
- Ким Б. И., Корейси Узбекистана. Кто эст кто, Ташкент, 1999
Манбалар
Ҳаволалар
- 18-noyabrda tugʻilganlar
- 1930-yilda tugʻilganlar
- 2013-yilda vafot etganlar
- 20-sentyabrda vafot etganlar
- Sotsialistik Mehnat Qahramonlari
- Lenin ordeni sohiblari
- Oktabr Inqilobi ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Sovxoz direktorlari
- Quyi Chirchiq tumani Engels nomidagi kolxozning Sotsialistik Mehnat Qahramonlari