Лепидолит (юн. лепис — тангача ва литҳос — тош) — силикатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи К(Ли,Ал)3(Ал,Си)4О10(Ф,ОҲ)2. Таркибида 3—6% Ли2О бўлади. Қўшимчалари Ге, Мн, Мг, Пб, Cс. Қаттиклиги 2,5—3,5. Зичлиги 2800– 2900 кг/м’. Моноклин сингонияли. Пластинкасимон, юпка тангачалар шаклида, баъзан зич майда донали агрегатлар. Оқ, кўпинча пушти, оч бинафша рангли. Садафсимон ялтироқ, шаффоф Ўзгарган гранит (грейзен) ва баъзи бир пегматитларда дала шпатлари, кварс, албит, мусковит ва бошқа минераллар билан бирга учрайди. Қозоғистон, Россия Федерацияси (Урал, Забайкале, Кола я. о.), Украина, АҚСҲ (Мен штати), Швеция (Утё о.)да конлари бор. Л.дан, асосан, литий, йўлакай рубидий ва сезий олинади. Оптика шишалари ва эмал тайёрлашда ҳам ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил