Leptomeningit
Лептоменингит (юн. лептос – юмшоқ ва менингс – парда) – бош мия ва орқа миядаги ўргимчак тўрисимон юмшоқ пардаларнинг яллигланиши (қаранг Арахноидит); менингитга хос аломатлар ривожланиши, шунингдек, яллиғланиш туфайли орқа мия суюқлигида ўзгаришлар рўй бериши билан кечади. Л.нинг ўткир ва сурункали шакли, адгезив (ёпишқоқ), геморрагик, йирингли, серозли, киста ҳосил қиладиган ва аралаш турлари фарқ қилинади. Қайси соҳа кўпроқ яллиғланганига қараб, касаллик ҳар хил кўринишда бўлади: бош мия асоси Л.да оптохиазмал соҳа зарарланса, бир ёки иккала кўз хиралашади ёки кўр бўлиб қолади. Интерпедункуляр соҳа зарарланганда эса кўз соққаси ҳаракати ўзгариб, кўзга нарсалар қўшалоқ кўринади ёки кўз юмилиб қолади ва ҳоказо[1].
Сабаблари
Лептоменингитнинг келиб чиқишига турли хил инфексиялар (грипп, зотилжам, сил), заҳарланишлар, жароҳатлар ва бошқа касалликлар (гайморит, фронтит, отит) сабаб бўлиши мумкин. Касаллик ўткир, ўртача ўткир ва сурункали турда кечади.
Клиник манзараси
Лептоменингит бош миянинг тепа қисмида бўлса, маҳаллий мия белгилари Жексон кўринишдаги тутқаноқ хуружлари кузатилади (бунда алоҳида мушаклар гуруҳида клоник қалтирашлар бўлади). Бу хуружлар кейин катта тутқаноқ хуружи ва ҳушдан кетиш билан давом этади. Лептоменингит бош мия энса чуқурчасида бўлса, маҳаллий мия белгиларидан мияча атаксияси, мушаклар тонусининг пасайиши, адидохокинез, дизметрия, бош айланиш, нистагм пайдо бўлади. Умумий мия белгилари ҳам учрайди. Кўриш нервининг сўрғичида димланиш, бош оғриқ, қусиш билан давом этади. Лептоменингит мияча-кўприк бурчагида бўлса, ун да В—ВИИ—ВИИИ кбм нервларининг зарарланиш белгилари кузатилади. Оптико-хиазмал лептоменингитда қаттиқ бош оғриқ билан бирга кўришнинг пасайиши, кўрувнервининг сўрғичида димланиш кузатилади. Кўриш майдони торайган бўлиб, оқ ва бошқа рангларни сезиш камайган бўлади. Баъзи беморларда кўзни ҳаракатлантирувчинервнинг зарарланиши, кўзга нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши, ғилайлик, юқори қовоқнинг пастга тушиб қолиши белгилари намоён бўлади. Беморда ҳароратнинг бироз кўтарилиши, бош оғриқ, кўз олмасида оғриқ, титраш, бутун тананинг қақшаб оғриши, оёқларда ҳолсизлик, юракнинг тез уриши, лейкоцитоз, ЭCҲТ баланд бўлади. Орқа мия суюқлиги таркиби ўзгармаган бўлади.
Давоси
Антибиотиклар, уротропин 40% 3—5—10 мл томир ичига глукоза билан юборилади. Витаминлар C, Б гуруҳи, никотин кислота, магнезий сулфат, глицерин, лазикс, диакарб, лидаза, шишасимон тана, биёхинол буюрилади. Оғриқ ва қалтирашга қарши дорилар қўлланади. Консерватив даво ёрдам бермаса, жарроҳлик йўли билан (киста, чандиқ) даволанади. Касалликнинг тикланиш даврида радонли ванналар, озокерит, балчиқ билан даволаш, шифобахш бадантарбия, уқалаш тавсия этилади[2].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |