Lepton zaryad
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лептон заряд, лептон сон — элементар зарраларни тавсифловчи квант сонлардан бири. Лептон заряд лептонлар учун нолдан фарқли, лептондан бошқа барча зарралар учун нолга тенг. Одатда, Лептон заряд лептонлар учун +1 га, анти-лептонлар учун —1 га тенг. Элементар зарралардан ташкил топган зарралар системасининг Лептон заряди системадаги барча зарралар Лептон зарядининг алгебраик йиғиндисига тенг. Лептон заряд шу системадаги лептонлар билан антилептонлар сонлари орасидаги фарқни ифодалайди. Лептонлар қатнашадиган ҳамма электромагнит ва кучсиз ўзаро таъсир жараёнларида Лептон заряднинг сақланиш қонуни амал қилади: Лептон заряд йиғиндиси жараён бошлангунча ва бошлангандан кейин ўзгармай қолади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |