Леся Украинка[1] (украинча: Леся Українка, ук) [тахаллуси; асл исм-шарифи Косач (Косач-Квитка) Лариса Петровна; 1871.13(25).2, Новгород Волинский, ҳозирги Житомир вилояти – 1913.19.7(1.8), Сурами (Грузия); Киевда дафн этилган] – украин ёзувчиси. Онаси Олёна Пчилка ҳам ёзувчи бўлган. Леся Украинка шеъриятда ва драматургияда Шевченко анъаналарини давом эттирган. Илк шеърлар тўплами „Қўшиқлар қанотида“ 1893-йилда нашр этилган. Мазкур тўпламдан жой олган шеърларда украин халқ оғзаки шеъриятига хос оҳанглар кўзга ташланади. „Ўйлар ва орзулар“ (1899), „Акссадолар“ (1902) тўпламларида шоиранинг чор ҳокимиятига нисбатан нафратли муносабати ифодаланган. Леся Украинканинг „Ой афсонаси“ (1892), „Роберт Брюс, Шотланд қироли“ (1893), „Асир“ (1903), „Оппоққина Изолда“ (1912) каби достонлари ҳам бор. Ёзувчининг „Мовий гул“ (1896) номли биринчи драмаси ўша йиллардаги украин драматургиясига хос маиший ҳаёт ва этнографик урф-одатлар тасвирига қарши исён сифатида майдонга келган. „Куз эртаги“ ва „Мағораларда“ (1906) драмаларида 1905-йил инқилоби билан уйғун ғояларни олға сурган. „Кассандра“ (1908), „Тош хўжайин“ (1912) драмаларида мифологик образ ва сюжетларга мурожаат этган ҳолда ўз даври воқеаларига муносабат билдиришга уринган. „Ўрмон қўшиғи“ (1912) драмаси Леся Украинка ижодининг чўққисидир. Бу асар халқ фолклори асосида ёзилганлиги ва фаол гуманистик моҳияти билан ажралиб туради. Унда украин адабиётида биринчи марта инсон ва табиат мавзуи қаламга олинди. Ушбу драма асосида опера, балет ва кино асарлари яратилган. Леся Украинка „Денгиз узра“ (1898), „Дўстлик“ (1905), „Хато“ (1906) сингари насрий асарларнинг ҳам муаллифи. 1971-йилда Леся Украинканинг 100 йиллиги кенг нишонланди.

Леся Украинка
Леся Українка
Таваллуди
Ларйса Петривна Косач

25-феврал 1871-йил
Новоҳрад-Волйнскйи, Руссиан Эмпире (ноw Звиаҳел, Украине)
Вафоти 1-август 1913-йил(1913-08-01)
(42 ёшда)
Сурами, Руссиан Эмпире (ноw Георгиа)
Касби
  • Поэт
  • wритер
  • плайwригҳт
Йўналиш Модернисм
Фаолият йиллари 1884–1913
Танланган асарлари
Турмуш ўртоғи
Клймент Квитка (турм. 1907)
Қариндошлари
Имзоси

Мероси

Леся Украинкага бағишланган кўплаб ёдгорликлар Украинада ва бошқа собиқ Совет Республикаларида мавжуд. Айниқса, Киевда унинг исми берилган булварда асосий ёдгорлик ва Мариинскйи Паркда (Мариинскйи Сарой ёнида) кичикроқ ёдгорлик мавжуд. Шунингдек, Озарбайжоннинг Қорабоғда унинг бюсти ҳам жойлашган. Киевнинг асосий театрлари орасида Леся Украинка номидаги миллий академик театр ҳам мавжуд бўлиб, одатда Леся Украинка Театри деб аталади.

Маҳаллий украин диаспорасининг ташаббуси билан, Канадада ва АҚШда бир нечта хотира жамиятлари тузилган ва ёдгорликлар барпо этилган, энг машҳури Саскатчеваннинг Саскатоон шаҳридаги Саскатчеван университети кампусида жойлашган ёдгорликдир[2]. Шунингдек, Ню-Ёрк штатининг Союзивка шаҳрида, Украинкага атаб қад ростлаган бюст ҳам мавжуд.

1975-йилдан буён ҳар йили Торонтода украинлар Ҳигҳ Паркдаги Леся Украинка ёдгорлиги олдида унинг ҳаёти ва фаолиятини хотирлаш мақсадида тўпланадилар[3].

Леся Украинкага бағишланган ёдгорлик Кливленд маданий Боғининг украинлар бўлимида ўрнатилган. Бу ёдгорлик Бирлашган Украина ташкилотлари ва маҳаллий украин жамоаси ташаббуси билан барпо этилган. Ҳайкал муаллифи – Михайло Черешниовский (1911–1994) бўлиб, ҳайкал Шимолий Америкадаги Украина миллий аёллар лигасининг ташаббуси билан буюртма қилинган. Ташаббус муаллифи – Кливленддаги УНWЛА 33-бўлими раҳбари Михайлина Ставничадир (қўмитани доимий равишда бошқарган 30-бўлим етакчиси Катерина Мурал билан ҳамкорликда буюртма қилинган). Ҳайкал 1961-йил 2-сентябр куни Леся Украинканинг синглиси Исидора Косач-Борисова иштирокида очилган[4].

Украин тилида ижод қилувчи бастакорлар – Тамара Малиукова Сидоренко (1919–2005) ва Юдиф Григоревна Розҳавская (1923–1982) Леся Украинканинг бир нечта шеърларига мусиқа басталаганлар[5][6].

Украина миллий банки 2020-йилда Леся Украинка тасвири туширилган ₴200 номиналдаги банкнотани муомалага чиқарган[7].

Имиж бўйича мутахассис Олеҳ Покалчукнинг таъкидлашича, Леся Украинканинг соч турмаги Юлия Тимошенконинг соч турмагини яратишда илҳом бағишлаган[8].

2022-йил 16-ноябр куни Днепр шаҳридаги Пушкин проспекти Леся Украинка проспекти дея қайта номланган[9].

Манбалар

  1. ↑ Изоҳ: „Украинка“ сўзи украин тилида „украиналик аёл“ деган ма’нони англатади.
  2. ↑ Сwйрипа, Франcис. Wеддед то тҳе Cаусе, Украиниан-Cанадиан Wомен анд Этҳниc Идентитй 1891–1991. Университй оф Торонто Пресс, Торонто, 1993, п. 234.
  3. ↑ Видео ЁуТубеда
  4. ↑ „Украиниан Cултурал Гарден – тҳе Cлевеланд Cултурал Гарденс Федератион“.
  5. ↑ Cоҳен, Аарон И.. Интернатионал энcйcлопедиа оф wомен cомпосерс, Сеcонд эдитион, ревисед анд энларгед, Неw Ёрк, 1987. ИСБН 0-9617485-2-4. ОCЛC 16714846. 
  6. ↑ „Розҳавска Юдиф Ҳрйҳоривна - Украиниан Мусиcал Wорлд“ (эн-ГБ). Қаралди: 2023-йил 31-декабр.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „200 ҳрйвниа банкноте wилл бе пут инто cирcулатион он 25 Фебруарй 2020“. Натионал Банк оф Украине. Қаралди: 2025-йил 5-март.
  8. ↑ „Тҳе қуээн оф Украине'с имаге мачине“. ББC Неwс (2007-йил 4-октябр). Қаралди: 2008-йил 7-август.
  9. ↑ „А монумент то Пушкин wас дисмантлед ин Днипро (пҳото)“ (Украиниан). Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй (2022-йил 16-декабр). Қаралди: 2022-йил 16-декабр.

Адабиёт

Ҳаволалар