Лев Григоревич Белов (асл фамилияси Певзнер; 1919-йил 23-декабр, Тошкент — 1996-йил 1-август, Владимир) — рус совет ёзувчиси ва журналисти, ҳажвий-наср ва болалар фантастикаси жанридаги асарлари билан машҳур[1].

Лев Григоревич Белов
Таваллуди
Белов Лев Григорьевич

23-декабр 1919-йил
Вафоти 1-август 1996-йил(1996-08-01)
(76 ёшда)
Владимир, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

1919-йил 23-декабрда Тошкент (Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси пойтахти, ҳозирги Ўзбекистон) шаҳрида туғилган.

1943-йилда 2-Киев артиллерия билим юртини тамомлаган. Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. Иккинчи даражали Ватан уруши ордени ҳамда еттита медал билан тақдирланган.

1950-йилда Тошкент кечки педагогика институтини тамомлаган. 1972-йилдан СССР Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

1990-йилдан буён Тошкентда яшаб, кейин Владимирга кўчиб кетади. 1946-йилдан бошлаб ижод қила бошлаган. Уч юз элликдан ортиқ фелетон, бир неча ўнлаб ҳикояларни чоп эттирган.

Библиографияси

  • 1961-йилда „Қайнона тили“, ҳикоя
  • 1962-йилда „Қўрқинчли ёлғон“, ҳажвий қисса
  • 1965-йилда „Ии ғорни тарк этишди“, ҳажвий-саргузаштли қисса
  • 1965-йилда „Камтар даҳо“, сатирик қисса
  • 1973-йилда Тамталов азоблари, ҳажвий роман
  • 1975-йилда „Бу ярамас Ноготков“ (1975), „соф фантастик“ роман, фантастика жанрида
  • „Бетон ва юрак“ (1982), ҳажвий роман
  • Перашка учун эликсир
  • „Тебранаётган ҳарф“, ҳикоя
  • „Нозик туйғу“, ҳикоя
  • „Биринчи мижоз“, ҳикоя
  • „Ярим тайёр маҳсулот“, ҳикоя
  • Юз ўн саккизинчи қўшиқ, ҳикоя
  • „Юпитерга нима рухсат берилган“ ҳикояси

Манбалар