Lev Gumilyov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Гумилёв Лев Николаевич (1912.1.10, Сарское Село — 1992, Санкт-Петербург) — тарихчи, этнолог ва географ олим.
Рус шоирлари Н. С. Гумилёв ва А. Ахматоваларнинг фарзанди. Ленинград университетини битирган (1946). 1930—50-йил ларда таъқибга учраб, икки марта қамалган. Тарих фанлари доктори (1961), география фанлари дри (1974).
1961-йилдан Ленинград университети қошидаги География илмий тадқиқот институтида илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим. Инсон ва этносларнинг биологик ижтимоий моҳияти ҳақидаги таълимот асосчиси; этногенезнинг наслдан-наслга ўтувчи асосий энергетик белгиси пассионарлик — биокимёвий қувват ортиши натижасида одамлардаги онгли биологик қобилиятларнинг ниҳоят даражада кучайиши ғоясини илгари сурган. Бундай жараёнларнинг намоён бўлиши тарихий тараққиётга кучли таъсир кўрсатади.
Туркий, мўғул, славян ва Евросиёдаги бошқа халқлар тарихи ҳақида йирик тадқиқотлар яратган. Шарқ тилларини мустақил равишда ўрганган. Асарлари кўплаб хорижий тилларда нашр этилган. Собиқ Шўро тоталитар тузумига хос ноҳақ таъқиблар Г.ни кенг кўламда илмий фаолият олиб боришига халақит берган. Асарлари узоқ йиллар босилмай қолган. Ўзбек, татар, пуштун, тожик, туркман, ҳинд адабиётидан кўплаб таржималар қилган. ЙУНЕСКО йўли билан археол. ва тарих фанлари бўйича ўтказилган Халқаро илмий анжуманларда иштирок этган.
Манбалар
- Хунну. Срединная Азия в древние времена, М., 1960;
- Подвиг Бахрама Чубина, Л., 1962;
- Откритие Хазарии (Историко-географический этюд), М., 1966;
- Древние тюрки, М., 1967;
- Поиски вимишленного сарства, М., 1970;
- Хунни в Китае. Три века войни Китая со степними народами; М., 1974;
- Этногенез и биосфера Земли, М.-Л., 1979, вип. 1; вип. 2, М.-Л., 1980; вип. 3, М.-Л., 1980;
- Этногенез и биосфера Земли, Л., 1989;
- Древняя Рус и Великая степ М., 1989;
- География этноса в исторический период. Л., 1990.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |