Лев Юриевич Крамаренко (1888-йил 13-январ, Уман, ҳозирги Черкас вилояти —1942-йил 5-март, Самарқанд) – украиналик рассом ҳисобланади.

Лев Юриевич Крамаренко
Таваллуди 1888-йил 13-январ
Вафоти 5-март 1942-йил(1942-03-05)
(54 ёшда)
Самарқанд
Фуқаролиги Россия Империяси→Украина
Касби Рассом
Лев Крамаренко . Гўри-Амир яқинидаги кўча. 1934-йил
Лев Крамаренко . Пейзаж

Биографияси

1906—1908-йилларда Дмитрий Кардовский қошидаги Петербург Бадиий академиясида таҳсил олган, 1911-йилда эса Париж Бадиий академиясида таълим олган. 1913-йилдан бошлаб Лев турли кўргазмаларда қатнаша бошлаган. 1918—1932-йилларда Украинада ижод билан шуғулланган. Дастлаб у Глйна рассомчилик мактабининг директори, кейинроқ – Киев яқинидаги Межиирский заводи негизида яратилган Межиирский бадиий ва кулолчилик техникумининг раҳбари лавозимларида фаолият юритган. 1921-йилдан Дмитрий Кардовский Киевда Украина Бадиий академиясида дарс берган. Кейинчалик, 1923-йилда академия Киев пластик санъат институтига айлантирилгандан сўнг, 1924-йилда Киев архитектура институти билан қўшилиши натижасида Киев санъат институти деб номланган. Лев Институт ректори ва факултет декани сифатида фаолият юритган[1].

Лев Крамаренко Украина Замонавий рассомлар уюшмасининг аъзоси бўлган (1927-йилдан). Бу уюшма Одесса ва Житомирда жойлашган ва Ғарб санъатига йўналтирилган бўлиб, бу рассомлар уюшмасида Виктор Палмов, Анатол Петрицкий, Александр Богомазов, санъацҳунос Федир Эрнст ва Харковнинг бошқа рассомлари ҳам аъзо бўлган эди.

Лев Крамаренконинг шогирдлари орасида таниқли украиналик рассом ва график рассомлар бор. Улардан унинг рафиқаси Ирина Жданко, Ирина Беклемишева, Павло Иванченко, Федир Кумпан, Юрий Садиленко, Дмитрий Шавикин ва бошқалар шулар жумласидандур.

Ижодий ишлари

Ишларининг намойиш этилган жойлари

Дмитрий Кардовскийнинг яратган ишлари Киевдаги Ленин номидаги болалар шаҳарчаси (1924), Украина ССР Фанлар академиясининг мажлислар зали (1930), Москвадаги „Ўроқ ва болға“ клуби (1934) ва Киев рус драма театрида (ҳозирги Леся Украинка номи; 1936—1937) намойиш этилган.

Расмлари

  • „Робітниця“ (1927);
  • „Натюрморт із самоваром“ (1929);
  • „Заводске селише. Донбас“ (1937);
  • „Дерева біля яру“ (1938);
  • „Сріблясті далі. Самарканд“ (1942)[2].
  • Бундан ташқари Лев Донбас, Қрим, Марказий Осиё манзараларини ҳам чизган.

Манбалар

  1. ↑ „13 января 1888 года (1-го по ст. ст.) в Умани, ныне Черкасской области, родился Лев Юрьевич КРАМАРЕНКО — живописец.“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-январ.
  2. ↑ „КРАМАРЕНКО Л. Ю.“. 2014-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-январ.