Лев Александрович Молчанов (1878—1962) — табиий географ, иқлимшунос, зоолог, кўлшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1943). Профессор (1922), география фанлари доктори (1938). 1907-18 йилларда Ўрта Осиё (Амударё, Помир)да биологик, гидрологик ва метеорологик кузатувлар олиб борган. 1921 —1938-йилларда Туркистон (Урта Осиё) метеорология илмий тадқиқот институтида ишлаган ва Ўрта Осиё университетининг профессор 1938-йилдан умрининг охиригача Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида метеорология ва иқлимшунослик кафедраси мудири. Илмий ишлари, асосан, Ўрта Осиё иқлими, гидрологияси ва умумий табиий географиясига бағишланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил