Лев Василевич Ошанин (1884-йил, 3-июл — Тошкент — 1962-йил, 1-сентябр) — антрополог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1959). Профессор (1935), биология фанлари доктори, (1939). Ўрта Осиё университети антропология кафедраси мудири (1939—60). Ўрта Осиё антропологияси асосларини ишлаб чиққан. Ошанин Ўрта Осиё ҳудудида 2 европеоид антропологик тип: закаспий ва икки даре оралиғи ирқи (қаранг Помир Фарғона ирқи)ни ажратган, шунингдек, туркманларни скиф-сарматлардан келиб чиққанлиги ҳақидаги гипотезани асослаб берган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил