Lev Penkovskiy
Лев Минаевич Пенковский (1894-йил, 31-январ(02.12), Кременчуг- 1971.26.7, Москва) — рус шоири, узбек шеъриятининг таржимонларидан бири. Адабий фаолияти 1917-йилгача бошланган бўлишига қарамай, 20-йилларнинг 2-ярмида шоир сифатида танила бошлаган. 30-йиллардан бошлаб асосан бадиий таржима билан шуғулланган. Ўрта Осиё халклари оғзаки ижоди, мумтоз шеърияти обидалари ва замонавии шоирларининг кўплаб асарларини рус тилига таржима қилган. Пенковский Фирдавсийнинг "Шоҳнома", Алишер Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин", Бедилнинг "Комде ва Модан" достонлари, Умар Хайём рубоийлари, Бобур ғазал ва рубоийлари, Ойбек, Хдмид Олимжон, Зулфия ва бошқа узбек, грузин, арман, эстон, татар, бошқирд, чуваш, ёқут шоирларининг шеърларини, шунингдек, ўзбек халқининг "Алпомиш", "Орзигул", қирғиз халқининг "Манас", қозоқ халқининг "ҚизЖибек" сингари эпос ва достонларини рус тилига таржима қилган. У айни пайтда Гёте, Гейне, Беранже, Гюго каби жаҳон мумтоз шоирларининг асарларини ҳам рус тилига ўгирган. Пенковский қайси тидсан таржима қилган бўлса, шу тилнинг лисоний ва мусиқий хусусиятларини, у ёки бу шоирнинг ижодий-индивидуал услубини ўрганиш, таржима қилинаётган асардаги миллий руҳни сақлашга алоҳида эътибор берган. Таржималари "Танланган шеърий парчалар" (1956), "Асрлар ва йиллар оша" (1960), "Чанг" (1971) тўпламларида нашр қилинган.
Манбалар
- Сквоз века и годи, Т., 1960.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |