Lev Tolstoy
Лев Николаевич Толстой (Лев Николаевич Толстой, 28 август (9 сентябр), 1828, Ясная Поляна, Тула губернияси — 7 (20) ноябр, 1910, Астапово стансияси, Тамбов Губернияси) — кенг оммага машҳур рус ёзувчиси, публицист ва диний намоёнда, толстовчилар ҳаракатининг идеологи.
| Лев Толстой | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Лев Толстой |
| Таваллуди |
9-сентябр 1828-йил |
| Вафоти |
20-ноябр 1910-йил (82 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Йўналиш | Реализм |
| Шоҳ асари | Уруш ва тинчлик |

Толстой Лев Николаевич [1828. 28.8(9.9), Тула губерняси Ясная Поляна қишлоғи — 1910.7(20). 11, Липецк вилояти, ҳозирги Лев Толстой бекати; Ясная Полянада дафн этилган] — рус ёзувчиси. Россиядаги кадимий дворянлар сулоласидан, граф. Петербург Фанлар академияси мухбир аъзоси (1873), фахрий академик (1900). 1844—47 йилларда Қозон университетининг арабтурк ва ҳуқуқшунослик фтларида ўқиган. 1851—53 йилларда Кавказда бўлиб, жангларда иштирок этган. 1854-йил Дунай армиясига юборилган; илтимосига кўра, қамалдаги Севастополга утказилган. Қрим урушида қатнашган. Т. 1855-йилда Петербургга бориб, Н. А. Некрасовнннг "Современник" ("Замондош") журнали ва журнал атрофидаги ёзувчилар (И. С. Тургенев, И. А. Гончаров, Н. Г. Чернўшевский ва бошқалар) билан ҳамкорлик қилган. Болалик кезларида рус ва араб халқ эртаклари, А.С.Пушкин шеърлари, шунингдек, Юсуф ҳақидаги Инжил ривояти таъсирида шеърлар ёзган. Биринчи йирик асари — "Инсон камолотининг тўрт даври" автобиографик асари ("Болалик", 1852; "Ўсмирлик", 1852-54; "Ёшлик", 185557; "Йигитлик", ёзилмай қолган). Уруш лавҳалари ва аскарларнинг маиший турмуши Т.нинг "Севастопол ҳикоялари" (1855) тўпламига кирган ҳикоя ва очеркларида ўз ифодасини топган.
50-йиллар Т. руҳий ҳаёт лавҳалари ва маиший турмуш тафсилларини тарихий воқеаларнинг кенг манзараси, қаётнинг ахлоқийфалсафий асослари тасвири билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилади. Т. ижодида шакллана бошлаган бу ижодий тамойил "Казаклар" қиссаси (1863)да, айниқса, яққол кўринади. Бу асарда ўз инъикосини топган халқ ҳаёти мавзуи ва воқеликнинг эпик тасвири Т.нинг 60-йиллар ижодида янада теранлашади.
Рус ва жаҳон адабиёти хазинасидан мустаҳкам ўрин олган "Уруш ва тинчлик" (1863—69) эпопеяси Т. нинг 60-йилларда ижодий камолотга эришганидан шаҳодат беради. Айрим совет адабиёцҳунослари гарчанд бу асарни Т.нинг ўз даври муаммоларидан қочиши, деб баҳолаган бўлсаларда, ёзувчи "Уруш ва тинчлик" романи билан ўз даврида рўй берган ва ўзи шахсан гувоҳ бўлган воқеаларга фаол муносабат билдирган. Энг муҳими, у Наполеоннинг 1805—07 ва 1812—14 йиллардаги ҳарбий юришлари мавзуига мурожаат этиб, кўплаб қаҳрамонлар иштирок этган эпик воқеалар билан бирга қаҳрамонларнинг руҳий тасвирлари илк бор катта маҳорат билан уйғунлашган тарихий роман жанрини яратди. Ҳолбуки, ХИХ аср ўрталарида эпик асарлар даври утди, деган фикрлар кенг тарқалган, 60-йилларда рус жамиятида куч ола бошлаган синфий зиддият ва курашлар эса "Уруш ва тинчлик"дек эпопеянинг майдонга келиши учун унумли замин бўла олмас эди. 1812-йилда Россиянинг Наполеон қўшинлари томонидан босиб олиниши мумкинлиги бир-бири билан келиша олмаган турли табака ва синфларни душманга карши кураш шиори остида бирлаштирдики, Т.нинг рус халқи онгидаги ана шу уйғонишга мурожаат этиши "Уруш ва тинчлик" романининг юзага келиши учун ҳаётбахш замин вазифасини ўтади.
Т.нинг 70-йиллар ижодида "Анна Каренина" романи алохдда мавқега эга. "Уруш ва тинчлик"дан бу романни ёзгунига қадар бўлган даврда Т.нинг рус жамиятидаги ижтимоий тенглик ва адолат тўғрисидаги орзу умидлари рўёбга чиқмади. 60-йиллардаги ислоҳот ёзувчи кутган натижани бермади. Мазкур романда Т.нинг жамият ҳаётида кечаётган нохуш жараёнлар ҳақидаги изтиробли ўйлари акс этди. Романда Каренинлар, Облонскийлар ва Левинлардан иборат 3 оиланинг бир-бири билан чатишган, аммо мустақил сюжет чизиғига эга бўлган тарихи тасвир этилган. Т., аксар рус ёзувчиларидек, насроний динига катта эътиқод қўйган, ҳаётда рўй бераётган воқеаларга ва кишиларнинг хаттиҳаракатларига ҳам шу дин нуқтаи назаридан ёндашган. Унинг диний қарашлари жамият ва шу жамиятда яшовчи кишиларга, бинобарин, у ёки бу қаҳрамонига бўлган муносабатига, шакшубҳасиз, таъсир ўтказган. Т.нинг оила масаласига, чунончи, Каренинлар оиласида содир бўлаётган воқеаларга ёндашувида ҳам диний қарашлари сезилади. У жамият аъзоларида қандай чиркин хислатлар мавжуд бўлмасин, кишилар диний қонунқоидалар доирасида ҳаракат қилишлари лозим, акс ҳолда жамият ҳалокат сари боради, деган фикрдан келиб чиқиб, қахрамонлар образини яратади.
70-йилларда руҳий изтироб иқдимида яшаган Т. ўз ҳаёт йўлини қайта назардан ўтказди ва шу жараёнда ижтимоий келиб чиқиши, тарбияси ва ҳаёт йўли билан боғлиқ жамият қатламининг маънавий асослари ёлғонга асосланган, деган хулосага келди. Унинг бундай қарашлари "Иқрорнома" (1880) ва "Эътиқодим нимада?" (1884) асарларида ўз ифодасини топди. Т.нинг шу даврда ёзган асарлари орасида "Иван Иличнинг улими" (1886), "Крейсер сонатаси" (1889) қиссалари, айниқеа, эътиборга лойиқ.
Т. 80-йилларда драматургия жанрларида ҳам ижод қилиб, "Зулмат ҳокимияти" (1886) драмаси ва "Маърифат мевалари" (1890) комедиясини ёзади. Бу асарларда қишлоқ ахлидаги жаҳолат, шаҳар маданиятининг қишлоққа кўрсатаётган салбий таъсири катта бадиий куч билан тасвирланган.
Т. дунёқарашида тобора кучайиб бораётган зиддиятлар унинг сўнгги йирик асарларидан бири — "Тирилиш" романи (1889—99)да ўз аксини топди. Хдётда бўлиб ўтган оддий воқеа — бир суд жараёни асосида яратилган бу асарда Т. ижтимоий адолацизликка асосланган жамиятнинг ички, маънавий асосларини очиб ташлайди. Мазкур асардаги кишилар тақдири билан воқеаларнинг ўзаро чамбарчас боғликлиги масаласи "Ҳожимурод" (1896— 1904) қиссасининг ҳам асосини ташкил этган.
Т. диндор ёзувчи сифатида кишилар руҳиятидаги зиддиятларни тасвир этибгина қолмай, ўзи ҳам жамият ва кишилар ҳаётидаги бундай зиддият ва майллардан жароҳатланиб яшаган. Ёзувчидаги мураккаб руҳий ҳолат унинг сўнгги асарлари ("Тирик мурда", 1890; "Балдан сўнг", 1903 ва бошқалар) да ҳам акс этган. Т. ҳаётининг Ясная Полянадаги сўнгги кунлари руҳий изтироблар пўртанасида кечди. У яқин кишилари тўқиган иғво ва фасод тўридан қочиб, 1910-йил Ясная Полянадан бош олиб чиқиб кетади ва йўлда шамоллаб, вафот этади.
Ўзбекистонда Т. ижодига қизиқиш у ҳаёт пайтлардаёқ бошланган. Унинг "Одамлар нима билан тирик?", "Худо ҳақиқатни курса ҳам тезда айта олмайди" макрлалари 1887—1902-йилларда "Туркистон вилоятининг газети"да ўзбек тилида нашр этилган. Т. ҳақидаги "Россия мамлакатининг машҳур ёзувчиси" деган мақола эса 1889-йил шу газ.да таникли маърифатпарвар Сатторхон Абдуғаффоров таржимасида босилган. Т.нинг болалар учун ёзган қатор ҳикоялари Саидрасул Азизий ("Ус тоди аввал", 1902), Алиасқар Калинин ("Муаллими соний", 1903), Абдулла Авлоний ("Биринчи муаллим", 1909; "Иккинчи муаллим", 1912) сингари жадид маърифатпарварларининг ўқув қўлланмалари ва дарсликларида эълон қилинган ҳамда усули савтия мактабларида ўқитилган.
Т. нафакат буюк ёзувчи, балки адолатпарвар ва халқпарвар инсон сифатида ҳам ўзбек жадидларининг эътиборини узига жалб этган. Биринчи ўзбек адвокати Убайдулла Хўжаев 1909-йилда Т.га унинг ёмонликка ёмонлик билан жавоб бермаслик ҳақидаги таълимоти юзасидан хат ёзиб, ўша йилнинг 5 июнида ундан жавоб олган. Ислом динининг таникли арбобларидан бири Абдувоҳид Қориев эса 1910-йил Ясная Полянага махсус бориб, Т. билан бир неча марта мулоқотда бўлган. Аммо ўзбек халқининг Т. ижоди билан яқиндан танишиши ХХ асрнинг 30-йилларидан бошланган ва унинг барча асосий асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Библиография
- Болалик — қисса, 1852
- Ўсмирлик — қисса, 1854
- Севастопол ҳикоялари — 1855
- "Севастопол декабр ойида"
- "Севастопол майда"
- "Севастопол 1855-йилнинг августида"
- Изғирин — ҳикоя, 1856
- Икки гусар — қисса, 1856
- Ёшлик— қисса, 1857
- Алберт — қисса, 1858
- Оилавий бахт — роман, 1859
- Поликушка — қисса, 1863
- Казаклар — қисса, 1863
- Уруш ва тинчлик — 4-томлик роман, 1867—1869
- Кавказ асири — ҳикоя, 1872
- Анна Каренина — роман, 1878
- Холстомер — қисса, 1886
- Иван Илйичнинг вафоти — қисса, 1886
- Иблис — қисса, 1889
- Крейсер сонатаси — қисса, 1890
- Ота Сергий — қисса, 1890
- Хажи-Мурат — қисса, 1896
- Тирилиш — роман, 1899'
Экранизациялар
- "Тирилиш" (1909, Буюк Британия, "Тирилиш" романи бўйича). 12-дақиқалик овозсиз кинофилм.
- "Анна Каренина" (1914, Россия). Овозсиз кинофилм. режиссёр — Владимир Гардин.
- "Уруш ва тинчлик" (1915, Россия). Овозсиз кинофилм. режиссёр — Яков Протазанов, Владимир Гардин.
- "Наташа Ростова" (1915, Россия). Овозсиз кинофилм. Продусер — Александр Ханжонков. Ролларда — Витолд Полонский, Иван Мозжухин.
- "Лове" (1927, АҚШ. "Анна Каренина" романи бўйича). Овозсиз кинофилм. Анна ролида — Грета Гарбо.
- "Анна Каренина» (1935, АҚШ). Овозли филм. Анна ролида — Грета Гарбо.
- "Тирик мурда" (1929, СССР). Ролларда — В. Пудовкин
- "Анна Каренина" (1948, Буюк Британия). Анна ролида — Вивен Лей
- "Wар & Пеаcе" (1956, АҚШ, Италия). Наташа Ростова ролида — Одри Хепбёрн.
- "Аги Мурад ил диаволо бианcо" (1959, Италия, Югославия). Хажи Мурад ролида — Стив Ривз.
- "Улар ҳам одамлар" (1959, СССР, "Уруш ва Тинчлик" фрагменти бўйича). режиссёр Георгий Данелия, ролларда — Всеволод Санаев, Лев Дуров.
- "Тирилиш" (1960, СССР). Реж. —Михаил Швейцер.
- "Анна Каренина" (1961, АҚШ). Вронский ролида — Шон Коннери.
- "Казаклар" (1961, СССР). режиссёр — В. Пронин.
- "Анна Каренина" (1967, СССР). Анна ролида — Татяна Самойлова.
- "Уруш ва тинчлик" (1968, СССР). режиссёр — Сергей Бондарчук.
- "Тирик мурда" (1968, СССР). Бош ролда — Алексей Баталов.
- "Уруш & Тинчлик" (1972, Буюк Британия). Сериал. Пер ролида — Энтони Хопкинс.
- "Ота Сергий" (1978, СССР). Ролларда — В. Титова, Владислав Стржелчик.
- "Кавказ қиссаси" (1978, СССР, "Казаклар" қиссаси бўйича). Бош ролда — Владимир Конкин.
- "Анна Каренина» (1985, АҚШ). Анна ролида — Жаклин Биссе.
- "Оддий ўлим" (1985, СССР, "Иван Илйич вафоти" романи бўйича). режиссёр — Александр Кайдановский.
- "Крейсер сонатаси" (1987, СССР). Ролларда — Олег Янковский.
- "Анна Каренина" (1997,АҚШ). Анна ролида — Софи Марсё, Вронский — Шон Бин.
- "Анна Каренина". (2007, Россия). Анна ролида — Татяна Друбич.
- Батафсилроқ қаранг.: "Анна Каренина" экранизацияларининг рўйхати 1910—2007-йиллар.
Лев Толстой ҳақидаги кинофилмлар
- "Лев Толстой" (1984, СССР, Чехословакия). режиссёр — Сергей Герасимов.
- "Охирги станция" (2008). Л. Толстой ролида — Энтони Хопкинс. Шунингдек — Мерил Стрип. Ёзувчининг сўнгги кунлари ҳақида филм. Статус — Пре-продакшон.
Манбалар
- Собр. соч., т. 1—22, М., 1978—86; Асарлар, 1—5ж.лар, Т., 1978—80; Иқрорнома, Т., 1998.
Ад:Каримов Э.А., Человек в изображении Толстого, М., 1967; Храпченко М.Б., Толстой как художник, 3изд., М., 1971; Л ом у нов К., Жизн Толстого, М., 1981.
Наим Каримов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 9-sentyabrda tugʻilganlar
- 1828-yilda tugʻilganlar
- 1910-yilda vafot etganlar
- 20-noyabrda vafot etganlar
- Rossiya yozuvchilari
- Rossiyalik yozuvchilar
- Yasnaya Polyanada tugʻilganlar
- Rossiya Imperiyasida vafot etganlar
- Tarixiy romanlar mualliflari
- Bolalar yozuvchilari
- Mashhur kundaliklar mualliflari
- Vegetarianlar
- Lev Tolstoy
- Tolstoylar
- Qrim urushi qatnashchilari
- Rossiya imperiyasi yozuvchilari
- Alifbo boʻyicha yozuvchilar
- Adiblar haqidagi chala maqolalar