Levi Boboxonov

Левича ҳофиз, Бобохонов Леви (1873, Бухоро — 1926, Самарқанд) — атоқли ҳофиз. Миллати Бухоро яҳудийларидан. Ҳофизлик санъатини бухоролик Борух ва Юно Исмоиловлар, чоржўйлик Ҳожихон Ҳофиз, кейинчалик Ота Жалол Носиров каби устоз санъаткорлардан ўрганган. Мақом йўлларини танбур ва доира жўрнавозлигида ўзига хос услубда маҳорат билан ижро этган. Диапазони кенг, тиниқ ва ёқимли овози билан шинавандаларни мафтун қилган. Левича ҳофиз 1890-йиллардан бошлаб Бухоро амири саройида хизмат қилган. 1909—1911–йилларда Риганинг машҳур "Пишуший Амур" граммофон фирмаси унинг ижросидаги Талқини Сабо, Насри Ушшоқ, Наврўзи Сабо, Ушшоқи Қўқанд, Уфари Мўғулчаи Сегоҳ ва бошқа асарларни грампластинкага ёзиб олган. 1921—1923-йилларда Левича ҳофиз Бухоро Шарқ мусиқа мактабида дарс берган. 1923-йилда Самарқандга кўчиб келиб, бадиий ҳаваскорлик тўгаракларига раҳбарлик қилган. Шогирдларидан Ш. Соҳибов, Б. Зиркиев, М. Толмасов ва бошқа танилган. Левича ҳофизнинг ижро анъаналарининг давомчиси ўғли Муше Бобохонов (1910 — Бухоро —1983) — мақомчи-хонанда ва созанда (танбур, доира). Ўзбекистон халқ ҳофизи (1934). Бухоро мусиқа билим юртида дарс берган (1931-йилдан). Невараси Ари Бобохонов (1934, Бухоро) — созанда (рубоб, танбур).
Адабиёт
- Хаимов Е., Левина Ҳофиз. Ҳаёти ва ижоди ҳақида, Т., 1975[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |