Леви Страусс & Cо. – Американинг кийим-кечак (биринчи навбатда жинси) ва поябзал ишлаб чиқарувчи таниқли компанияларидан бири. Компания штаб-квартираси Сан Франcисcода жойлашган.

Леви Страусс & Cо.
Тармоғи кийим-кечаклар ишлаб чиқариш
Қачон асос солинган 1853-йил 1-май
Ҳудудий хизмати дунё миқёсида
Асосчи(лари) Леви Страусс
Раҳбарият Чип Бергҳ
Ҳармит Сингҳ
Степҳен Неал (раис)
Маҳсулот(лар)и жинси кийим-кечаклар
Брендлари Левиъс, Доcкерс, Денизен, Сигнатуре бй Леви Страусс & Cо.
Айланма даромади $5.764 миллиард (2021)
Операцион фойдаси $686 миллион (2021)
Ишчилар сони 15,100 (2018)
Вебсайти www.левистраусс.cом

Тарихи

Компания 1853-йилда АҚШнинг Сан-Франcисcо шаҳрида Леви Страусс томонидан ташкил этилган.

1849-йилда Калифорнияда олтин қазиб олиш ишлари бошланган. 1853-йилда Леви Страусс қуруқ маҳсулотларни кемада Сан-Франсcисcога олиб келган. Кема портга киргунга қадар барча товарлар сотилган, улардан фақатгина тувал сотилмай қолган. Страусс тикувчига ушбу матодан шим тикишни буюртма қилган ва маҳсулотлар бир зумда сотилган. Шунда Страусс бандаргоҳда турган 700 та кеманинг елканларини сотиб олган, чунки уларнинг экипажлари кемаларни ташлаб, олтин излашга кетган эди.

Леви Страусс 1902-йил 26-сентабрда вафот этган. Леви Страусс & Cо. компанияси эса унинг жиянлари номига ўтган.

Замонавий кўринишдаги жинси шимлар ХХ асрнинг 20-йилларида ишлаб чиқарила бошланган.

Кейинчалик, Леви Страусс & Cо. яхши обрўга эга йирик компанияга айланган.

1990-йилларда компания деним бозоридаги улушининг ярмидан кўпини йўқотган. Леви Страусс & Cо. классик тор жинси шимлар ишлаб чиқаришни давом эттирган, аммо ўша вақтда кенг шим кийиш ёшлар орасида мода тусига кирган. 1996-йилдан 1999-йилга қадар компания савдоси 28% га камайган.

Компания бошқаруви ва бошқарувчилари

Леви Страусс & Cо. компаниясининг эгалари Леви Страусснинг меросхўрлари ҳисобланишади[1].

Компаниянинг директорлар кенгаши раиси – Ричард Л. Кауффман, президент ва бош директор – Жоҳн Андерсон.

Фаолияти

Леви Страусс & Cо. дунёнинг турли минтақаларида жойлашган 3 та бўлинмаларда ўз фаолиятини олиб боради. Улар:

  • Леви Страусс, Шимолий Америка (ЛСНА), компаниянинг бош қароргоҳи Сан-Франcисcода жойлашган.
  • Леви Страусс Эуропе (ЛСЕ) Брусселда жойлашган.
  • Асиа Паcифиc Дивиcион (АПД) Сингапурда жойлашган.

Савдо маркалари

Леви Страусс & Cо. компанияси ўз маҳсулотларини учта асосий бренд остида ишлаб чиқаради. Улар:

  • Леви’с – 1873-йилда яратилган асосий бренд.
  • Доcкерс – 1986-йилда ташкил этилган. 2004-йилга келиб компания брендни сотишга ҳаракат қилган.
  • Леви Страусс Сигнатуре – 2003-йилда Wал-Март, Кмарт ва Таргет йирик чакана савдо тармоқларида сотиш учун яратилган бренд.
  • Леви’с ХХ – Леви Страусснинг Леви’с Винтаге Cлотҳинг ва Маде анд Cрафтед премиум бўлими. Голландиянинг Амстердам шаҳрида жойлашган.

Фаолият кўрсаткичлари

2012-йилда компания ходимларининг сони қарийб 17 000 кишини ташкил этган (1,01 минг ишчи ходим – Сан-Франсисcодаги бош офисида фаолият юритган)[1].

Компаниянинг ўзи томонидан берилган маълумотларга кўра, Леви Страусснинг 2008-йилги даромади 4,4 миллиард долларни (2007-йилга нисбатан 1% га ўсган), операцион фойдаси 525 миллион долларни (2007-йилга нисбатан 18% га камайган), соф фойдаси эса 229 миллион долларни ташкил қилган (50% га камайган)[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Леви Страусс & Cо. - Cомпанй“. 2006-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 5-январ.
  2. ↑ „Леви Страусс & Cо. 2008 Аннуал Репорт“. 2009-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 5-январ.

Ҳаволалар