Левкон И (Леукон) — архонт, Боспор давлати подшоси (милоддан аввалги 389/388— 349/348). Унинг даврида кенг босқинчилик юришлари амалга оширилган. Боспор давлатига Феодосия (тахминан милоддан аввалги 380), Шарқий Қрим, Кубан бўйларида яшовчи қабилалар (синдлар, торетлар ва бошқалар) қўшиб олинган. Кенг ҳосилдор ерларнинг босиб олиниши, Боспор ғалласининг (айниқса, Афина-га) экспорт қилинишини ривожлантирган; бу Боспорнинг иқтисоди ва маданиятининг ривожланишига яхши таъсир қилган. Л.1 даврида Пантикапей шаҳрида 1-марта олтин тангалар зарб қилиш бошланган (тахминан милоддан аввалги 375).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил