Leyden universiteti

Лейден университети – 1575-йил Лейден шаҳрида шаҳзода Вилгелм И (Оранжлик) томонидан ташкил этилган Нидерландиядаги энг қадимий ва йирик университет. Илоҳиёт, ҳуқуқ, тиббиёт, табиий ва ижтимоий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Лейден университетида 17 мингдан ортиқ талаба таълим олади[1]. Ўзининг тарихий асослари ва ижтимоий фанларга бўлган эътибори билан машҳур бўлган университетдир. Университетда еттита академик факултет ва элликдан ортиқ фан бўлимлари мавжуд бўлиб, уларда қирқдан ортиқ миллий ва халқаро тадқиқот институтлари жойлашган. Лейден университетининг тарихий асосий кампуси коллеж шаҳарчасида мавжуд бўлган бинолардан иборат бўлса, Гаагада жойлашган иккинчи кампусда либерал санъат коллежи (Леиден Университй Cоллеге Тҳе Гаага) ва унинг бир қанча факултетлари жойлашган.
| Асос солинган санаси | 1575-йил 8-феврал |
|---|---|
| Президенти | Аннетже Оттоw |
| Ректори | Ҳестер Бижл |
| Талабалари | 37 минг 136 нафар |
Кампуси
Университетда марказий кампус йўқ. Лейден университетининг бинолари шаҳар бўйлаб ёйилган. Баъзи бинолари: Гравенстеэн биноси жуда эски бўлса, Ван Стеэнис, Липсиус ва Горлеус бинолари эса анча замонавийроқдир[2].
Кутубхонаси
Университет кутубхонасида 5,2 миллиондан ортиқ китоб ва эллик минг дона журнал мавжуд. Шунингдек, унда Ғарб ва Шарқ қўлёзмалари, босма китоблар, архивлар, босма нашрлар, чизмалар, фотосуратлар, хариталар ва атласлар тўплами мавжуд. 2005 йилда Лейден кутубхоналарининг биридан Эйнштейннинг моноатомик идеал газнинг квант назарияси ҳақидаги қўлёзмаси топилган[3].
| Викиомборда „Лейден университети“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Виэр ээуwен гесчиэденис ин стеэн. Университаире гебоуwен ин Леиден. Леиден, 2005 ИСБН 90-9018052-4
- ↑ ББC НЕWС | Эуропе | Студент унеартҳс Эинстеин папер.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |