Лейгун – Хитой мифологиясига кўра, момақалдироқ худоси. Мифларда у аждаҳо тана ва инсон боши, қора рангли қанотлар, қуш тирноқларга эга ҳамда қорнида барабан чалаётган кўринишда тасвирланган. Қолаверса, у фақат шим кийган, елкасига барабан ва ўнг қўлида момақалдироқни юзага келтирадиган ёғоч болғасини кўтарган ҳолда бўлади, деб ишонилган. Мифларда у қўй ва чўчқалар билан тўлдирилган аравада саёҳатга чиқиши, саёҳат асносида барабанини чалиб момақалдироқни чақириши ва ёмғир ёғиб, инсонларнинг деҳқончилик ва чорвачилик ишларига қут-барака кириши ҳақида ҳикоя қилинади. Шунинг учун у инсониятга манфаат келтирувчи яхшилик худоси сифатида эътиқод қилинган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 273.


Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1. 

Ҳаволалар