Лейкобирикмалар - индигоид, хиноимин, антрахинон, олтингугуртли ва бошқа бўягичларнинг қайтарувчи муҳитда олинган шакллари. Бўягичларнинг Л.га айланиш жараёнида улардаги қўш боғлар (С=О, C=НР, C=C) ёки олтингугуртли бўягичларда дисулфид С—С боғларнинг қайтарилиши натижасида ароматик қолдиқлардаги боғлар тавсифи ўзгаради. Мас, хиноид ҳалқалар бензоид кўринишига ўтади. Бу жараён пировардида бўягичларнинг ранги ҳам ўзгаради. Л.нинг аксарияти сувда яхши эрийди, одатда, рангсиз ёки оч рангли бўлади. Ҳаводаги кислород, РО2, С12, Н2О2 таъсирида Л. осон оксидланиб бошланғич бўягичларга айланади. Баъзи Л., мас, лейкохинизарин, лейко-1,4 диаминоантрахинон бошланғич бўягичларга нисбатан реаксияга шиддатлироқ киришади. Шу сабабли кислотали ва дисперс бўягичлар ишлаб чиқаришда оралиқ маҳсулот сифатида фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил