Leykoksen
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лейкоксен (лепко... ва юн. хенос — ёт, бошқа) — полиминерал агрегат, илменит, камроқ сфен, перовскит ва титаннинг бошқа минераллари ўзгаришининг маҳсули. Сохта рутил (Фе23+ Т13О,)нинг кристаллик фазасида кўп учрайди. Таркиби ва хусусиятлари ўзгарувчан. Асосий компонентлари: ТиО2 (80-90% га яқин) ва Фе2О3(6-15%). ФеО миқдори 2% дан кам. Ранги оч жигарранг , кулранг , сариқдан оққача. Зичлиги 3600–4300 кг/м3. Магнициз ва кам магнитли. Келиб чиқиши, асосан, гиперген. Нураш қатламлари ва сочмаларда кенг тарқалган. Баъзида гидротермал шароит ва метаморфизмда пайдо бўлади. Саноат конлари — экзоген, асосан, қад. (Украинадаги Малишев кони ва бошқалар). Л. титан хом ашёсининг муҳим туридир. Титаннинг экзоген конларидан фойдаланишда ўзгарган илменит ва рутил билан бирга қазиб олинади. Кўпинча, титанли губка олишда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |