Leykopeniya
Лейкопения (лейко — лейкоцит ва пениа — етишмаслик) — периферик қонда лейкоцитлар сонининг камайиши (1 мм3 қонда 4000 дан кам бўлиши). Лейкоцитлар сони ёки улар шаклларининг бир-бирига бўлган нисбати ўзгариши организмнинг умумий ҳолатига боғлиқ. Чунки лейкоцитлар сонининг камайиши (ёки кўпайиши) соғлом кишиларда ҳам учрайди. Масалан, иссиқ ванна қабул қилган ёки ҳаммомдан чиққан одамда, спортчиларда ёки мунтазам оғир меҳнат билан шуғулланувчи шахсларда (адашган нерв тонуси ошиб, парасимпатик нервники пасайганда ва бошқа ҳолатларда) қисқа муддатли лейкопения кузатилади. Лекин баъзи касалликлар (ич терлама, бруцеллёз, грипп, безгак) ва қон яратувчи органлар фаолиятининг сусайиши натижасида патологик лейкопения юзага келади. Амидопирин, бутадион, сулфаниламид препаратлар каби дорилар меъёри билан қабул қилинмаганда ҳам лейкопенияга кузатилиши мумкин. Лейкопенияга сабаб бўлган зарарли омиллар бартараф этилса, лейкоцитлар сони яна нормаллашади[1].
Манбалар
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |