Leykopoez
Лейкопоэз - бу гемопоэзнинг бир қисми бўлиб, унда оқ қон ҳужайралари (WБC ёки лейкоцитлар) катталар инсонларнинг суяк илигида ва ҳомиланинг қон ҳосил қилувчи органлари (тимус, жигар каби)да ҳосил бўлади.[1][2] Лейкопоэз икки йўлдан иборат: Гранулоцитлар ҳамда моноцитларнинг шаклланиши ва лимфоцитларнинг шаклланиши.
Лейкопоэз бошқаруви

Лейкопоэз бошқарув механизми “самарали тескари алоқа” механизмига қиёсланади. Бунда тўқима яллиғланганда, шикастланганда бактериал токсинлар, шикастланиш маҳсулотлари – лейкоцитларнинг сезиларли даражада кўп ажралишига сабаб бўлади. Демак, эритропоэздан фарқли равишда ўлган ва ўлаётган лейкоцитларнинг ўзи лейкопоэзни бошқаришда муҳим аҳамиятга эга.[2] Лейкопоэзни рағбатлантирувчи ёки ингибирловчи моддалар мураккаб бўлиб, қуйидагилардир:
Ситокинларнинг аҳамияти
Турли гранулоцитлар ва моноцит ҳосил бўлишини стимулловчи ситокинлар калония стимулловчи факторлар (КСФ) дейилади.[1][3] КСФлар моноцитлар ва Т-лимфоцитлар томонидан ҳосил қилинган гликопротеидлар бўлиб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Г-КСФ – гранулоцитлар прекурсорларини стимуллайди[2]
М-КСФ – моноцитлар прекурсорларини стимуллайди[2]
ГМ-КСФ – гранулоцитлар ва моноцитлар прекурсорларини стимуллайди[2]
Лимфоцитлар ҳосил бўлишини стимулловчи ситокинларга интерлейкинлар (ИЛ) дейилади. Масалан, ИЛ-1, ИЛ3 ва ҳоказо. Интерлейкинлар моноцитлар, макрофаглар ва эндотелий ҳужайралари томонидан ишлаб чиқилади.
Простогландинларнинг аҳамияти
Моноцитлар, лактоферрин ва бошқа воситалар томонидан ишлаб чиқилган простогландинлар лейкопоэзни бошқаришда аҳамиятга эга.[1][2]
Қўшимча
Лейкоцитлар суяк кўмигида шаклланади ва сиркулятор тизимга керак бўлгунга қадар йиғилади. Нормада лейкоцитлар қонда айланиб юрган миқдорига нибатан 3марта кўп миқдорда суяк кўмигида йиғилади[2].
Моноцитлар капилярлардан тўқимага 10-20 соатдан сўнг ўтади. Улар тўқима ичида шишиб диаметри 5 марта катталашади ва тўқима макрофагига айланади. Макрофаглар фагоцитоз жараёни бўлгунича яшаши мумкин. Иммун тизими томонидан фаоллаштирилган макрофаглар нейтрофиллардан кўра анча кучли фагоцитлар бўлиб, 100 тагача бактериянинг "ёстиғини қурита олади". Шунингдек, улар анча катта обектларни масалан, бутун бошли қизил қон таначаларини ёки баъзида малярия паразитларини ҳам қамраб олиш қобилиятига эга, нейтрофиллар эса бактериядан каттароқ заррачаларни фагоцитоз қила олмайдилар. Бундан ташқари, макрофаглар заррачани парчалаб бўлгандан сўнг, қолдиқ маҳсулотларни чиқариб ташлаб, яна яшашда давом этиши ва бир неча ойлар давомида ўз вазифасини бажариши мумкин.[1][2]
Айрим бактериялар, хусусан сил бацилласида лизосомал парчаланишга чидамли қобиқ мавжуд ҳамда нейтрофиллар ва макрофагларнинг ўлдирувчи таъсирига қисман бардошли моддаларни секреция қилади. Шундай бактериялар кўплаб сурункали касалликларга (жумладан силга) сабаб бўлади.[2]
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |