Leyla Guven
Лейла Гувен (1964-йил 6-майда Жиҳанбейлида туғилган) — асли курд бўлган турк сиёсатчиси ҳисобланади.
Дастлабки фаоилати ва карераси
Лейла Гувен 1964-йил 6-майда Кониянинг Жиҳанбейли туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлагандан сўнг, касб-ҳунар лицейини битиради. У болалиги ҳамда ёшлигини Германияда ишчилар оиласида ўтказади.
Сиёсатга 1994-йилда Халқ демократияси партияси Коня вилоят ижроия кенгаши а’зоси сифатида кириб келади. У дастлаб ҲАДЕП Коня аёллар бўлими президенти, ҲАДЕП маркази аёллар бўлими менежери бўлади, Демократик Халқ партияси Ассамблеяси а’зоси ҳамда ДЕҲАП Адана аёллар бўлими раиси лавозимларида фаолият юритади. Адананинг Сейҳан туманидаги Кüçüк Дикили шаҳарчаси ҳокими ҳамда Шанлиурфанинг Вираншеҳир шаҳар ҳокими лавозимларида иш юритади. 2015-йил июн ойида бўлиб ўтган умумий сайловларда Халқларнинг Демократик партиясига (ҲДП) 25-ўринда сайланишга эришади. Шанлиурфа депутати сифатида парламентга киради. ҲДП 2018-йилги умумий сайловларда 27-ўринни эгаллади. Бу давр учун Ҳаккари депутати этиб қайта сайланади. У ПКК етакчиси Абдуллаҳ Ўжаланга қарши КCК тергови олиб борилгани сабабли қамоқда бўлганида очлик э'лон қилади.
Ҳибсга олиниши
КCК иши бўйича Лейла Гувенга берилган 6 йил 3 ойлик қамоқ жазоси Олий суд томонидан ўз кучида қолдирилади. ҲДП Ҳаккари депутати сифатида парламентда фаолият юритган Лейла Гювеннинг қамоқ жазосини тасдиқлаш билан бирга 2020-йил 4-июн куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси Бош Ассамблеяси қарори чиқиши билан унинг депутатлик мандати бекор қилинади. 2020-йилнинг 21-декабр куни “террор ташкилоти етакчиси” деб айб қўйилиши билан 22 йил 3 ойга озодликдан маҳрум этилади ҳамда Гувен ҳибсга олиниб, Диярбакир аёллар қамоқхонасига юборилади[1].
Манбалар
- ↑ „Лейла Гüвен: 'Öргüт üелиğи' суçламасıйла 22 йıл 3 ай ҳапис cезасı верилен ДТК Эş Баşканı тутукландı“. ББC Тüркçэ (21 аралıк 2020). Қаралди: 24 аралıк 2020.