Leyla Yunus
Лейла Ислом қизи Юнусова (қизлик фамилияси Вəлиева; 1955-йил 21-декабрда туғилган)[1], шунингдек, Лейла Юнус, озарбайжонлик инсон ҳуқуқлари фаоли. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисобланувчи Тинчлик ва Демократия Институти директори сифатида фаолият юритади. Асосан, Бокуда мажбурий кўчиришлардан зарар кўрган фуқароларга ёрдам бериш йўлдаги ишлари билан танилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бир нечта кичик норозилик намойишларини ташкил қилган[2].
| Лейла Юнус | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1955-йил 21-декабр |
| Касби | инсон ҳуқуқлари фаоли |
Юнусова замонавий Халқ Фронти партиясининг асосчиларидан бири ҳисобланади[3].
2014-йил июл ойида Озарбайжон ҳукумати Лейла Юнусни фирибгарлик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш айбловлари билан ҳибсга олган[4]. Бу айбловларга кенг жамоатчилик томонидан шубҳали деб қаралган. 2015-йил 13-августда Юнусовага саккиз ярим йил қамоқ жазоси ҳукм қилинган. Бироқ соғлиғининг ёмонлашуви сабабли 2015-йил 9-декабрда озод қилинган ва суд томонидан унинг жазоси шартли жазо тури билан алмаштирилган[5].
Мукофотлари
Номзодлиги
2014-йил октябр ойида Лейла Юнус Сахаров мукофотининг уч нафар финалчилари қаторида бўлган[6][7]. Унинг номзоди бир қатор таниқли фаоллар, жумладан, Совет Иттифоқининг диссидентлари ва марҳум Андрей Сахаровнинг дўстлари томонидан қўллаб-қувватланган[8]. Европа Парламенти Сахаров мукофоти эълон қилинганида барча сиёсий гуруҳлар вакилларидан иборат делегацияни Озарбайжонга юбориш ва у ерда Лейла Юнус билан учрашиб, унинг мамлакатидаги демократия ва эркинлик учун олиб бораётган курашини қўллаб-қувватлашга қарор қилганини билдирган[9].
Лейла Юнус, шунингек, „Инсон ҳуқуқлари лоласи“ мукофотига ҳам номзод сифатида кўрсатилган[10][11].
Мукофотлари
2014-йил октябр ойида Норвегиянинг Ҳелсинки қўмитаси Лейла Юнусга Расул Жафаров, Анар Маммадли ва Интиқом Алиев билан биргаликда Андрей Сахаров номидаги Озодлик мукофотини топширган[12].
Шу ойда Лейла Юнус инсон ҳуқуқлари бўйича олиб борган фаолияти учун Полша давлати томонидан бериладиган „Сéргио Виэира де Мелло“ мукофотига сазовор бўлган[13].
Манбалар
- ↑ „ЮНУСОВА Лейла - Биография - БД "Лабиринт"“. www.лабйринтҳ.ру. Қаралди: 2017-йил 10-май.
- ↑ Эллен Баррй. „Оффиcес оф Аcтивист Буллдозед ин Азербаижан“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2011-йил 12-август). 2012-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-август.
- ↑ Wаал, Тҳомас де (2013), „Блаcк Гарден: Армениа анд Азербаижан тҳроугҳ Пеаcе анд Wар“, Блаcк Гарден (инглизча), Неw Ёрк Университй Пресс, 87-бет, дои:10.18574/ню/9780814770825.001.0001, ИСБН 978-0-8147-7082-5
- ↑ „ОСCЕ: Азербаижан 'Макес Моcкерй' Оф Демоcратиc Аспиратионс“. РФЕ/РЛ. Радио Фреэ Эуропе/Радио Эуропе (2014-йил 1-август). Қаралди: 2014-йил 25-август.
- ↑ РФЕ/РЛ Азербаижани Сервиcе. „Ригҳц Аcтивист Лейла Юнус Фреэд Фром Жаил Ин Азербаижан“ (2015-йил 9-декабр). Қаралди: 2016-йил 21-феврал.
- ↑ „Расул Жафаров“. Эуропеан Стабилитй Инитиативе (www.эсиwеб.орг). Қаралди: 2014-йил 4-сентябр.
- ↑ М.С.. „Репрессион ин Азербаижан Но призе фор Лейла Юнус“. Тҳе Эcономист (2014-йил 22-октябр). Қаралди: 2014-йил 24-октябр.
- ↑ Мемориал. „Леттер ин суппорт оф Лейла Юнус“. ЭСИ Wеб. Қаралди: 2014-йил 21-октябр.
- ↑ Эуропеан Парлиамент. „Денис Мукwеге: wиннер оф Сакҳаров Призе 2014“ (2014-йил 29-сентябр). Қаралди: 2014-йил 24-октябр.
- ↑ „Лейла Юнус - Cандидатес анд Вотинг“. Ҳуман Ригҳц Тулип. Министрй оф Фореигн Аффаирс, Нетҳерландс. 2014-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-октябр.
- ↑ „Леила Юнус Номинатед фор Ҳуман Ригҳц Тулип: Воте фор Ҳер Ноw!“. WПП ( Wомен Пеаcемакерс Програм) (2014-йил 29-сентябр). 2017-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-октябр.
- ↑ „Андреи Сакҳаров Фреэдом Аwард то политиcал присонерс ин Азербаижан“. Ден Норске Ҳелсингфорскомите (2014-йил 6-октябр). 2014-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-октябр.
- ↑ „Тҳе лауреатес оф тҳе 11тҳ эдитион оф тҳе Полиш Призе оф Сéргио Виэира де Мелло ҳаве беэн анноунcед“. Вилла Деcиус. 2018-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-октябр.