Лейли Пўлатовна Сеитова (1970-йил 23-июлда туғилган, Нукус, Қорақалпоғистон Республикаси, ЎзССР, СССР) — ўзбек сиёсатчиси, иқтисодчиси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодиёт масалалари бўйича депутати. Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси. Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси. Иқтисодиёт фанлари номзоди. Нукус вилояти молия бошқармаси бошлиғи[1].

Лейли Пўлатовна Сеитова
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1970-йил 23-июн (52 ёш)
Нукус, Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон ССР, СССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston Ўзбекистон
Сиёсий партияси Ўзбекистон Экологик партияси
Таълим Ломоносов номидаги Москва давлат университети
Касби иқтисодчи
Илмий унвони Иқтисодиёт фанлари номзоди

Биографияси

Сеитова Лейли Пўлатовна 1970-йил 23-июнда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида туғилган. 1992-йилда — Ломоносов номидаги Москва давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Бироз вақт ўтгач, ўша йили Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий ишлар вазирлигининг бош мутахассиси лавозимида иш бошлаган. 1993-1994-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Миллий банки Қорақалпоғистон филиалида етакчи мутахассис лавозимида ишлаган. 1994- 1998-йилларда — Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг аспиранти. 1998-1999-йилларда — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида бош мутахассис лавозимида ишлаган. 1999-2005-йилларда — Нукус қишлоқ хўжалик коллежи директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 2006-2007-йилларда — Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети „Бизнесни бошқариш“ кафедраси доценти. 2007-йилда —Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик бошқармаси катта инспектори, кейинроқ бошлиғи лавозимига тайинланиб, 2015-йилгача шу ерда ишлаган.2015-2017-йилларда —Хўжайли тумани Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2017-йилдан бери Лейли Пўлатовна Нукус вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлайди[2].

Манбалар

  1. ↑ „Кандидаты“ (ру). элеcтионс.уз. 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-апрел.
  2. ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-апрел.