Leyshmanioz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лейшманиоз — одам ва хайвонларда учрайдиган касаллик. Кўпроқ тропик ва субтропик иқлимли минтакаларда қайд этилади. Лейшманиялар қўзғатади ва искабтопарлар орқали юқади. Инфексия манбаи кемирувчилар ҳисобланади. Тери лейшманиози (қаранг Ёмон жароҳат) ва ички аъзолар виссерал лейшманиози фарқ қилинади. Виссерал лейшманиоз "калаазар" деб ҳам юритилади. Касалликнинг бу тури билан кўпроқ болалар касалланади (биринчи бўлиб касаллик қўзғатувчисини топган инглиз врачи У.Лейшман номидан олинган). У сурункали кечади, ички аъзолар жиддий зарарланади; дам-бадам иситма хуруж қилиши, жигар ва талоқнинг ниҳоятда катталашуви, анемия ва жуда ориклаб кетиш касалликка хос аломатлардир. Кўпинча, ўлим ҳоллари кузатилади. Даволаш учун таркибида сурма бор препаратлар (солюсурмин, стибанол, неостибодан ва бошқалар) қўлланади. Олдини олиш искабтопар ва кемирувчиларни қиришдан иборат. Шахсий ҳимоя воситаси — репеллентлардан фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |