Leysin
Лейсин (лейко...), аминоизокапрон кислота, - моноаминомонокарбон аминокислота (қаранг Аминокислоталар); рангсиз кристалл модда. Мол.м. 131,18, суюқланиш температураси 293—295° (парчаланиш билан), совуқ сувда ёмон эрийди, 1820-йилда франсуз олими А.Браконно мускул тўқимасидан олган. Ҳайвон ва ўсимлик организмидаги оқсиллар таркибига киради. Одам ва ҳайвон организмида синтезланмагани сабабли алмаштириб булмайдиган аминокислоталардан бири ҳисобланади. Овқатда Л. бўлмаса, азот баланси бузилади ва ёш болалар ўсмай қолади. Жигар касалликлари, анемия, баъзи психик касалликларни даволашда бошқа аминокислоталар билан бирга ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |