Leytmotiv
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лейтмотив, лейтмавзу, лейтоҳанг (немисча: Леитмотив — етакчи оҳанг) — мусиқа асарида муайян бадиий образнинг мусиқий инъикоси сифатида бир неча марта такрорланадиган оҳанг (куй) ибораси, баъзида бутун куй ёки гармоник (аккордлар) мажмуи. Мусиқий-саҳнавий асар (опера, балет, ўзбек мусиқали драмаси ва бошқалар)ларда, одатда, асосий қаҳрамонлар, шунингдек, муҳим нарса (дейлик — ишқ, драматургик конфликт ва бошқалар), муайян ҳодиса ёки ҳис-туйғу ва бошқаларнинг мусиқий таърифи сифатида ишлатилади. Европа мусикасида ХВИИ асрдан пайдо бўлиб, ХИХ асрдан бошлаб опера (К.М. Вебер, М.Глинка, Ж.Бизе, айниқса, Р.Вагнер, Н.РимскийКорсаков ва бошқалар), балет (А.Адан, Л.Делиб, айниқса, П.Чайковский ва бошқалар), дастурли чолғу мусиқа (Г.Берлиоз, Р.Штраус ва бошқалар)да кенг жорий этилган. Ўзбекистон композиторлик ижодиётида турли композиторлар томонидан бир образни (мас, Алишер Навоийни — "Сарахбори Наво" орқали) гавдалантиришда Л. тамойилларидан фойдаланилади. Л. ата-маси адабиёт асарлари тахлилида ҳам сюжетнинг такрорланадиган ҳолатига нисбатан, кенг маънода эса — одам фаолиятининг ҳукмрон омили маъносида ишлатилади. Тўхтасин Ғафурбеков[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |