Li Chan Yur
Ли Чан Юр (1924-йил 10-ноябр, Узоқ Шарқ вилояти, Приморск вилояти, Олгинский тумани, Николаевка қишлоғи – 1978-йил 26-май) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Свердлов номидаги колхоз аъзоси[1]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951).
| Ли Чан Юр | |
|---|---|
| Таваллуди |
10-ноябр 1924-йил Николаэвка қишлоғи, Олгинский тумани, Приморск вилояти, Узоқ Шарқ вилояти |
| Вафоти |
26-май 1978-йил (53 ёшда) Юқори Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Ли Чан Юр 1924-йил 10-ноябрда (баъзи маълумотларда 1922-йилда) Олгинский тумани, Николаэвка қишлоғида оддий деҳқон оиласида туғилган. 1937-йилда ота-онаси билан бирга Ўзбекистон ССРнинг Тошкент вилоятидаги махсус посёлкага сургун қилинган. У Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Свердлов номидаги колхозда етти йиллик мактабни тамомлаган. 1950-йилларнинг бошидан Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Свердлов номидаги колхозда оддий колхозчи, дала мудири, бригадир ва чорвадор бўлиб ишлаган.
1950-йилда Ли Чан Юр бўлинмаси 9 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 153,4 сентнердан яшил кенаф пояси йиғиб олган. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1951-йил 22-майдаги фармони билан унга Ленин ордени, „Ўроқ ва Болға“ олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилган[2].
Катта меҳнат ютуқлари учун 1952-йилда иккинчи маротаба Ленин ордени билан тақдирланган. Ли Чан Юр бир неча бор Халқ хўжалиги ютуқлари Бутуниттифоқ кўргазмасида иштирок этган ва совриндор бўлган.
Ли Чан Юр 1978-йил 26-майда тўсатдан вафот этгунга қадар Свердлов колхозида ишлаётган бўлган. У Собиқ Свердлов номидаги колхоз (ҳозирги Аҳмад Яссавий номидаги фермер хўжалиги, Юқори Чирчиқ тумани) қабристонига дафн этилган.
Мукофотлари
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони
- Икки марта Ленин ордени (1951, 1953)
- „Ўроқ ва Болға“ олтин медали
Адабиётлар
- Шин Д. В., Советские корейцы Герои Социалистического труда, Алматы: Сервиcе Пресс, 2019
- З. В., Пан Н. Г. Герои Социалистического Труда — казахстанцы, Алма-Ата, 1969—1985, тт. 1-5
- Мен Д. В., Квон Л. А., Ким, Советские корейцы Казахстана, Алматы, 1992
- Ким П. Г., Корейцы Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
- Кан Г. В., История корейцев Казахстана, Алматы: Гылым, 1995
- Ким Г. Н., Мен Д. В., История и культура корейцев Казахстана, Алматы: Гылым, 1995
- Ким Б. И., Корейцы Узбекистана. Кто есть кто, Ташкент, 1999
Манбалар
- ↑ „Ли Чан-Юр - Герой Социалистического Труда“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Видео-Энциклопедия корё сарам. Герой Социалистического Труда Ли Чан Юр“. www.ёутубе.cом. Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.