Li Juan
Ли Жуан (хитойча: 李娟; 1981-йил 15-майда Тянцзинда туғилган) — хитойлик аёл волейболчи[1]. У 2005-йилги Осиё чемпионати, 2006-йилги Доҳа Осиё ўйинлари ва 2010-йилги Гуанчжоудаги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган Хитой терма жамоаларнинг асосий таркибида бўлган.
Ли 1998-йилда Тианжин Бриджстоун жамоасига қўшилган. Ўн йилдан ортиқ профессионал фаолияти давомида у ва унинг жамоадошлари саккизта Хитой волейбол лигасида, иккита Хитой миллий ўйинларида ва учта АВC клуб чемпионатида ғолибликка эришишди[2].
Фаолияти
Ли Жуан 1981-йил 15-майда Хитойнинг Тианжин провинсиясида туғилган.
2000-йилда Ли Жуан Хитойнинг волейбол бўйича ўсмирлар терма жамоаситаркибига қабул қилинди.
2002-йилда Ли Жуан биринчи марта Тианжин Бриджстон жамоасида Ли Шан, Зҳанг Пинг ва Зҳанг На сингари жамоадошлари билан бирга Хитойнинг аёллар миллий волейбол жамоасига таклиф этилди.
Ли Жуан 2008-йил Пекин Олимпиадасида Хитой аёллар миллий волейбол терма жамоаси таркибида қатнашган ва бронза медалини қўлга киритган.
2010-йил Гуанчжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Аёллар волейболи йўналиши финалида Хитой ва Жанубий Корея ўзаро баҳслашдилар. Якунда эса Ли Жуан ўзининг сўнгги зарбаси билан Хитойга ғалаба қозониш имконини берди. Шунингдек, шу йилги Жаҳон Гранд Присида ҳам иштирок этиб, тўртинчи ўринни эгаллади. ушбу ўйинларнинг барчасида Ли Жуан иштирок этган ва жамоанинг ғолиблигига ўз хиссасини қўшган.
2010-йилги Монтреух да бўлиб ўтган волейбол усталари мусобақасида эса Хитой жамоаси финал матчида муваффақиятли иштирок этиб биринчи ўринга сазовор бўлди.
Ли Жуан 2012-йилги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг волейбол йўналишида олтин медалини қўлга киритган.
Манбалар
- ↑ „Ли Жуан“. 2022-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-08-2022.
- ↑ „Жуан Ли“. 2022-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-08-2022.
Ҳаволалар
- Профил (Wайбаcк Мачине сайтида 7-июл 2011-йил санасида архивланган)