Ли Син Рёл (талаффузи: Ли Сён Рёл) (1989-йил 6-мартда туғилган) — Жанубий Кореянинг собиқ вингери . У Шин-гал ўрта мактабида футбол ўйнашни бошлаган. Ли кўпинча терма жамоада ҳужумкор услубни намойиш этадиган энг ёрқин футболчилардан бири сифатида танилган[1].

Ли Син-Рёл
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ли Син-Рёл
Таваллуд санаси 1989-йил 6-март (1989-03-06) (37 ёш)
Таваллуд жойи Бучеон, Геонгги, Жанубий Корея
Бўйи 1.82 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005—2007 Шингал ўрта мактаби
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2011 ФC Сеоул 82 (16)
2012 Гамба Осака 8 (0)
2012 → Улсан Ҳюндаи (Ижара) 14 (2)
2013 Сеонгнам Илҳwа Чунма 23 (3)
2014—2015 Жеонбук Ҳюндаи Моторс 12 (0)
2016 Суwон ФC 4 (0)
Миллий терма жамоа‡
2009 Жанубий Корея У-20 6 (1)
2009—2011 Жанубий Корея У-23 3 (0)
2010 Жанубий Корея 10 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2016-йил 12-декабр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2011-йил 15-август учун)

Клубдаги фаолияти

Сеоул ФC

2008-йил

Ли 2008-йилда „Сеоул“ клубига қўшилган. У „Сеоул“ клубида ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. У К лигаси ва Ҳаузен кубогида 31 ўйинда майдонга тушган ва профессионал футболчи сифатидаги биринчи йилида 5 та гол урган.

Муваффақиятли биринчи мавсумдан сўнг, Ли 2008-йилда К-Лигада йилнинг энг яхши вингери номини олган.

2009-йил

Ли 2009-йилги К-лига мавсумининг очилиш ўйинида Чуннам Драгонсга қарши ўйинда гол урган. Ўйин 6:1 ҳисобида „Сеоул“ фойдасига ҳал бўлган. Ли 2009-йил К-лигада 22 ўйин ўтказган ва 5 гол урган.

2010-йил

2010-йилги лига мусобақсида Ли ўзининг ФC Сеоул давридаги энг яхши кўрсаткичини кўрсатган. У 25 ўйинда 7 та гол уган.

Гамба Осака

2012-йил 1-февралда Ли Сеоулдан Япониянинг Ж1 лига жамоаси Гамба Осакага ўтган.

Клубдаги статистикаси

Клуб фаолияти Лига Кубок Лига кубоги Қитъа Жами
Мавсум Клуб Лига Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Жанубий Корея Лига КФА кубоги Лига кубоги Осиё Жами
2008-йил Сеоул ФК К лига 1 21 3 1 0 10 2 - 32 5
2009-йил 22 5 2 0 4 2 4 1 32 8
2010-йил 25 7 1 0 3 3 - 29 10
2011-йил 17 1 1 0 1 0 4 0 23 1
2012-йил Гамба Ж1 лигаси 8 0 0 0 0 0 - 8 0
2012-йил Улсан К лига 1 14 2 1 0 0 0 - 15 2
2013-йил Сеонгнам 23 3 2 1 - - 25 4
Карерада жами 130 21 8 1 18 7 8 1 164 30

Халқаро фаолияти

Лининг халқаро фаолияти Жанубий Корея У-18 футбол жамоасида ўйнаган пайтда бошланган.

У Пекин Олимпиадаси учун дастлабки таркибга киритилган[2].

У 2009-йилги ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган.

2010-йил 9-январда Ли Замбияга қарши ўртоқлик ўйинида Жанубий Корея терма жамоаси сафида илк бор майдонга тушган.

У илк голини 2010-йил 7-февралда Гонконг дарвозасига киритган.

Ли 2010-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Грецияга қарши дастлабки ўйинда у бор-йўғи 5 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Ли кейинги 3 та ўйинда захирадан майдонга тушган.

Халқаро майдондаги голларир

# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2010-йил 7-феврал Токио, Япония  Гонконг 1 гол 5-0 2010-йил ЭАФФ чемпионати
2 2010-йил 14-феврал Токио, Япония  Япония 1 гол 3-1 2010-йил ЭАФФ чемпионати
3 2010-йил 16-май Сеул, Жанубий Корея  Эквадор 1 гол 2-0 Ўртоқлик учрашуви

Ютуқлари

Сеоул ФC

  • К лигаси 1 (1): 2010-йил
  • Лига кубоги (1): 2010-йил

Улсан Ҳюндаи

Жеонбук Ҳюндаи Моторс

  • К лига 1 (1) : 2014-йил

Шаҳсий ютуқлари

  • К-лиганинг энг яхши янги футболчиси (1): 2008-йил

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-октябр.
  2. ↑ „Прем Паир Парк & Ким Нот Гоинг То Олймпиcс“. Гоал.cом (2008-йил 30-июн).