Ли Ен Хо (1922-йил 1-декабр, Николаевка қишлоғи, Олгин уэзди, Приморск вилояти – 2011-йил 31-июл) – Ўзбекистон ССР Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Свердлов колхози бригадири[1]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1953).

Ли Ен Хо
Таваллуди 1-декабр 1922-йил
Николаевка қишлоғи, Олгин уэзди, Приморск вилояти 
Вафоти 31-июл 2011-йил(2011-07-31)
(88 ёшда)
Тошкент вилояти
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Таълими Москва қурилиш техникуми
Касби колхоз раиси
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

1922-йил 1-декабрда Узоқ Шарқ вилояти Приморя губернияси Олгин уэзди Сучан волости Николаевка (Синенгоу) қишлоғида туғилган. Миллати корейс[1].

1937-йилда япон милитаристларининг Хитойга бостириб кириши ортидан СССР Узоқ Шарқ ўлкасидаги чегара олди ҳудудларидан барча корейсларни оммавий депортация қилган ва Ли Ен Хо оиласи билан ЎзССР Тошкент вилоятига кўчирилган[1]. 7-синфни тамомлаган. 1945-йилда БЛКЙСга қабул қилинган. 1949-йилдан Юқори Чирчиқ туманидаги Свердлов номидаги колхозда оддий ишчи, дала мудири, бригадир бўлиб фаолият олиб борган.

1951-йилда Ли Ен Хо раҳбарлигидаги бўлим 12,5 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 95,4 сентнердан яшил каноп ҳосилини олди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1953-йил 21-декабрдаги фармони билан Ленин ордени (тартиб рақами 245416) ва Ўроқ ва Болға олтин медали (тартиб рақами 6067) ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилган[2].

1954—1958-йилларда ВДНХ бутуниттифоқ кўргазмаларида қатнашган.

1961-йилдан Тожикистон ССР Куйбишев туманида, кейинроқ Қорақалпоғистон АССРда яшаган. 1962-йилдан – нефт базаси ишчиси, Қорақалпоғистон АССР Қўнғирот туманидаги „Олтинкўл“ совхози шоличилик бригадаси бригадаси ёрдамчиси. Сўнгра Ўзбекистон Ўсимликчилик илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида дала ҳисобчиси (1971—1972), Қўнғирот ва Тахтакўпир туманлари совхозларида ишчи (1972—1978), Ленин номидаги совхозда ишчи бўлиб ишлаган. Хўжейли туманидаги „Банер“ колхози (1978—1981), Қўнғирот туманидаги Киров номидаги совхозда ишчи (1981—1986).

1976-йилда Тахтакўпир тумани овул кенгашига депутат этиб сайланган.

2005-йилда собиқ Свердлов номидаги колхозга қайтиб келган. Иттифоқ аҳамиятига эга нафақахўр. 2011-йилда вафот этган. Юқори Чирчиқ туманидаги Аҳмад Яссавий номидаги ферма (1992-йилгача – Свердлов номидаги колхоз) қабристонига дафн этилган[3].

Олган мукофотлари

Адабиётлар

  • Шин Д. В., Совецкиэ корейси Герои Социалистического труда, Алмати: Сервиcе Пресс, 2019
  • З. В., Пан Н. Г. Герои Социалистического Труда – казахстанси, Алма-Ата, 1969—1985, тт. 1-5
  • Мен Д. В., Квон Л. А., Ким, Совецкиэ корейси Казахстана, Алмати, 1992
  • Ким П. Г., Корейси Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
  • Кан Г. В., История корейсев Казахстана, Алмати: Гилим, 1995
  • Ким Г. Н., Мен Д. В., История и култура корейсев Казахстана, Алмати: Гилим, 1995
  • Ким Б. И., Корейси Узбекистана. Кто эст кто, Ташкент, 1999

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ли Ен Хо“ (ру). wарҳероэс.ру. Қаралди: 23-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ Наградноэ дело на Героя Социалистического Труда Ким Е. Г. и Ли Ен-хо. Указ от 21 декабря 1953 г., Российский государственний архив экономики
  3. ↑ Шин Д. В.. Советские корейцы Герои Социалистического труда. Олмаота: Сервиcе Пресс, 2019.