Ли Ён Э (корейсча: 이영애 ; туғилган йили: 1971-йил 31-январ, Сеул, Жанубий Корея) – Жанубий Кореялик актриса ва модел. У “Мадам қасосга ҳамдардлик” (2005), “Биргаликда хавфсизлик ҳудуди” (2000), “Бир баҳорда” (2001) каби филмларда, шунингдек, “Сарой жавоҳири” (2003-2004) телесериалларида рол ижро этган. “Мадам қасосга ҳамдардлик” филмидаги роли учун у энг яхши актриса сифатида “Мовий аждаҳо” билан тақдирланган[1].

Биографияси

Ли телевидениэдаги фаолиятини бошлаган, реклама ва телесериалларда суратга тушган. 2000-йилда у Ли Бён Хун ва Сонг Канг Хо билан биргаликда бош ролларни ижро этган Парк Чанг-Вукнинг Бирлашган хавфсизлик зонасида ҳарбий терговчи ролини ўйнади. 2003-йилда актриса Ю Жи Таэ билан биргаликда “Бир баҳорда” мелодрамасида катта рол ўйнади. Ушбу филмдаги роли учун Ли “Энг яхши аёл роли” учун Пусан кинотанқидчилари мукофотини олди[2].

2004-йилда Ли корейснинг машҳур “Сарой жавоҳири”[3] телесериалида рол ўйнади, уни тўқсон мамлакатда уч миллиард киши томоша қилди[4]. 2005-йилда Гонконг аҳолисининг деярли ярми драманинг сўнгги эпизодини томоша қилган[5], Хитойда эса кеч тунда кўрсатилганига қарамай, юз миллионлаб томошабинлар драмани томоша қилган[6].

2005-йилда Венеция кинофестивалида Ли бош ролни ижро этган Парк Чан-Вукнинг қасос трилогиясининг якуний қисми, “Мадам қасосга ҳамдардлик” филми чиқди. Филм “Кичик Олтин Арслон” кинофестивалида ва CинемаАввенире мукофотида, Кореяда эса “Энг яхши аёл роли” ва “Энг яхши филм” учун “Мовий аждар” мукофотини қўлга киритди[1]. 2006-йилда Ли 56-Берлин халқаро кинофестивалининг ҳакамлар ҳайъати аʻзоси эди. У Берлин кинофестивалининг ҳакамлар ҳайъатига таклиф қилинган биринчи жанубий кореялик актриса бўлди[7].

Ли Ён Э хайрия ишлари билан шуғулланади: 1997-йилда у Эфиопияга ННТнинг яхши ният элчиси сифатида кетди, 2004- йилда БМТ Болалар жамғармаси – УНИCЕФнинг яхши ният элчиси этиб тайинланди. У “А Мост Спеcиал Лове”[8]номли автобиографиясини нашр этди ва унинг нусхаларини сотишдан тушган маблағни мактаб ва шифохоналарга хайрия қилди.

Шахсий ҳаёти

2009-йил 24-августда Ли Гавайида корейс-америкалик бизнесмен Жунг Хо Ёнга яширинча турмушга чиқди[9] ва 2-сентабр куни Кореяга қайтиб, Ханянг университетининг театр ва кино санъати бўлимида ўқишни бошлади. 2011-йил феврал ойида эр-хотиннинг ўғил ва қиз эгизак фарзандлари дунёга келди[10].

Актриса немис ва инглиз тилларини яхши билади[11].

Филмографияси

Йил Номи Асл номи Роли
1995 С Дреам Раcерс Аспҳалт Са-на-йи Каэн
1996 С Рара 파파
1997 С Тиббиёт биродарлари 의가형제 Ча Мин-жо
1997 Ф Иншалла 인샬라
1998 Ф Биринчи бўса 키스할까요
2000 Ф Биргаликда хавфсизлик зонаси 공동경비구역 Маёр Софи Э. Чан
2001 Ф Охирги совға 선물 Парк Чун Ёунг
2001 Ф Баҳорнинг бир куни 봄날은 간다 Эун-соо
2003-2004 С Сарой жавоҳири 대장금 Жанг Геум
2005 Ф Мадам қасосга ҳамдардлик 친절한 금자씨 Ли Кеум-жа
2012 Ф Калифорнияда ишлаб чиқарилган Маде ин Cалифорниа Пен Лао

Мукофотлар ва номинациялар

  • 1994 СБС Драма мукофотлари – Энг яхши янги актриса
  • 1996 МБC Драма мукофотлари – Энг яхши актриса
  • 1997 СБС Драма мукофотлари – Энг яхши актриса
  • 1998 СБС Драма мукофотлари – Энг яхши актриса
  • 2001-йил Пусан кино танқидчилари мукофотлари - “Бир баҳорда” филмидаги роли учун “Энг яхши актриса”
  • 2005-йил Блуэ Драгон мукофотлари - “Энг яхши аёл роли учун” “Мадам қасосга ҳамдардлик” филмидаги роли учун
  • 2005-йил Каталониядаги Халқаро кинофестивалда “Энг яхши актриса” мукофоти “Мадам қасосга ҳамдардлик” филмидаги роли учун.
  • 2006-йил ПаэкСанг Арц Аwардс - “Энг яхши аёл роли учун” “Мадам қасосга ҳамдардлик” филмидаги роли учун
  • 2006-йил Cинеманила халқаро кинофестивалида “Энг яхши актриса” мукофоти “Мадам қасосга ҳамдардлик” филмидаги роли учун.
  • 2006-йил Гранд Белл мукофотига номзод бўлди – “Энг яхши актриса”, “Мадам қасосга ҳамдардлик” филмидаги роли учун

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Сймпатҳй фор Ладй Венгеанcе“. www.cинемасиэ.cом. 2013-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-апрел.
  2. ↑ „Лист оф Пусан Филм Cритиcс Аwардс“. кореан-драма-гуиде.cом. 2013-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-сентябр.
  3. ↑ „Официальный сайт сериала“. 2021-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-январ.
  4. ↑ „Ли Ён Э появилась в газете Неw Ёрк Тимес“. www.шоwасиа.ру. 2013-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-апрел.
  5. ↑ „《大長今》最后一集收視率在港創新高“. Чинесе.чосун.cом. 2012-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-феврал.
  6. ↑ „中國掀起狂烈的《大長今》熱潮“. Чинесе.чосун.cом. 2012-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-феврал.
  7. ↑ „Ли Ён Э выбрали в жюри Берлиниале-2006“. www.cинемасиа.ру. 2013-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-апрел.
  8. ↑ „«А Мост Спеcиал Лове»“. 2014-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-август.
  9. ↑ „Аcтресс Леэ Ёунг-аэ Сеcретлй Марриэд ин У.С.“. 2020-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-август.
  10. ↑ „Леэ Ёунг Аэ гивес биртҳ то тwинс“. 2012-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-август.
  11. ↑ „Биограпҳй фор Еонг-аэ Леэ“. 2014-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-август.