Лианалар (франс. лиант, ҳер — боғланиш) — ўсимликлар, қоялар ва бошқа нарсаларга чирмашиб ўсадиган бутасимон ёки ўцимон ўсимликлар гуруҳи. Бундай ўсимликлар ёруғликка интилиб учидан тез усади ва атрофидаги дарахтларга ўралиб, кўпинча уларни нобуд этади. Асосан, тропик ўрмонларда (2000 тури) ўсиб, чангалзорлар ҳосил қилади. Ўзбекистонда хмел, ёввойи ток, актинидия ва бошқа ўсади. Л.нинг баъзи турлари манзарали ўсимлик сифатида кўпайтирилади. Гулли ўсимликлар, қирққулоқлар ва очиқ уруғлиларининг айрим турлари Л.га киради (қаранг Илашувчи ўсимликлар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил