Liane Zimbler
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Лиана Зимблер (қизлик исм-фамилияси Жулиана Фисчер; 31-май 1892-йил, Пřэров — 11-ноябр 1987-йил Лос-Анжелес, Калифорния) — австриялик меъмор, Европада меъморчилик бўйича диплом олган биринчи аёллардан бири. 1938-йилда АҚШга кўчиб ўтгунга қадар Венада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган ва у ерда интерер дизайн бўйича мутахассис бўлган[1][2].
| Лиане Зимблер | |
|---|---|
| Таваллуди |
Жулиана Фисчер 31-май 1892-йил |
| Вафоти |
11-ноябр 1987-йил (95 ёшда) Лос-Анжелес, Калифорния, АҚШ |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | меъмор |
Биографияси
Лиане Зимблер Вена санъат мактабида таҳсил олган, мактабда аввал графика, кейин меъморчиликни ўрганган. Ҳали мактабда ўқиб юрганида, Лиане Эмилиэ Лоуисе Флöге салонида рассом ва дизайнер бўлиб ишлай бошлади. 1916-йилда Лиане адвокат Отто Зимблерга турмушга чиқади, кейинчалик уларнинг Эва исмли қизи туғилади. Ўша йили Лиане Венадаги „Бамбергер“ мебел фабрикасига ишга жойлашади. Биринчи жаҳон уруши тугашидан олдин Лиане „Росенберг“ дизайн студиясида меъмор бўлиб ишлаган. 1920-йилларнинг бошларида Лиане интерерни қайта ишлаш, реконструксия қилиш ва ички безатишга ихтисослашган ўз компаниясига асос солади. 1928-йилга келиб, ўзининг муваффақиятли бизнеси натижасида Зимблер шериги Ҳеррнҳеисер томонидан бошқариладиган Прагадаги иккинчи студиясини очишга муваффақ бўлади[3]. Шунингдек, Лиане Вена шаҳрида меҳнаткаш аёлларни қўллаб-қувватлаш учун турли ташкилотларда иштирок этиб, маърузалар ўқий бошлади. Ингрид аҳоли ўртасида тез оммалашган бир хонали квартиралари ва студиялари лойиҳалари билан машҳур бўлган[1]. Унинг Венадаги машҳур лойиҳалари орасида Силбергасседаги вилла, Эфрусси банкини реконструксия қилиш ва бир нечта ички безатиш ишлари ҳисобланади. Шунингдек, халқаро уй-жойлар жамияти Австрия кенгашининг раиси бўлиб ишлаган ва уй-жойларнинг социологик ва бадиий жиҳатлари бўйича маърузалар ўқиган[4] .
1938-йил феврал ойида Зимблер Австрияда фуқаролик архитектори лицензиясига эга бўлган биринчи аёл бўлади. Кўп ўтмай, Отто Зимблернинг алоқалари туфайли оила март ойида Германиянинг ансшлюс сиёсати даврида Нидерландия ва Лондонга кетишга муваффақ бўлишади. Ўша йилнинг кузида улар Қўшма Штатларга кўчиб кетишади. Файласуф Ҳеинрич Гомперзнинг рафиқаси Ада Гомперзнинг аралашуви туфайли Зимблерлар Лос-Анжелесга жойлашадилар, бу ерда Лиана Анита Тоорнинг офисида интерер дизайн бўйича ишлайди. Унинг эри йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганидан ва Анита Турнинг вафот этганидан сўнг, Зимблер 1941-йилда компания бошқарувини ўз иммасига олди ва яна дизайн лойиҳаларига эътибор қарата бошлайди. Шунингдек, Лиане бир қатор янги биноларни лойиҳалаштиради ва мунтазам равишда кўргазмаларда қатнашади[3]. Зимблер тез-тез меъморчилик ва дизайнга оид даврий нашрлар ва газеталарга, шу жумладан Лос Ангелес Тимесга интерер дизайни бўйича мақолалар ёзган ҳамда маърузалар қилган. 1958-йилда унга шогирд сифатида қўшилган қизи Эва кейинчалик унинг шеригига айланади. 86 ёшида Лиане инсултни бошдан кечиради, аммо шунга қарамасдан 90 ёшигача ишлашда давом этади. Лиане 1987-йил ноябр ойида 95 ёшида Лос-Анжелесда вафот этган.
Зимблер Америка ички дизайн институти ва Архитектурадаги аёллар ассоцацияси аъзоси бўлган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Аустриа: Жеwиш Wомен Артисц | Жеwиш Wоменъс Арчиве“. жwа.орг. 8 январ 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-март.
- ↑ „Арчитектурзентрум Wиэн“. www.арчитектенлехикон.ат. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-март.
- ↑ 3,0 3,1 „Арчитектурзентрум Wиэн“. www.арчитектенлехикон.ат. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-март.
- ↑ „А Гуиде то тҳе Лиане Зимблер Арчитеcтурал Cоллеcтион, 1912-1982, 1993-1994 Зимблер, Лиане, Арчитеcтурал Cоллеcтион Мс1988-005“. эад.либ.виргиниа.эду. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-март.
- ↑ „А Гуиде то тҳе Лиане Зимблер Арчитеcтурал Cоллеcтион, 1912-1982, 1993-1994 Зимблер, Лиане, Арчитеcтурал Cоллеcтион Мс1988-005“. эад.либ.виргиниа.эду. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-март.
Ҳаволалар
- Арчитектенлехиcон да Цимблер, 2016-йил 3-март.
- Заcек, Патрисия: Фрауэн ин Дер Течник Вон 1900 Бис 2000, Вена, АРГЕ Арчитектиннен унд Ингениэурконсулентиннен, 1999