Либератион Wар музей (бенгалча: মুক্তিযুদ্ধ জাদুঘর Муктижуддҳо Жадугҳôр) — Бангладеш пойтахти Даккадаги [1] Агаргаондаги музей бўлиб, Бангладешнинг Покистондан мустақил бўлганлигига, Бангладеш озодлик уруши хотирасига бағишланган.

Тарихи

Либератион Wар музейи 1971-йилги озодлик уруши хотирасини абадийлаштириш мақсадида саккиз кишилик васийлик кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган. Васийлар музейни молиялаштириш учун кенг жамоатчиликдан ёрдам сўради. Кенг жамоатчилик урушдан қолган асарлар, жумладан шахсий буюмлар, қуроллар ва, шунингдек, ҳужжатлар ва шахсий тарихлар архивини яратиш учун экспонатлар билан келишди. Бу экпонатларнинг деярли барчаси уруш билан боғлиқ эди. Йиллар давомида музей 21 000 дан ортиқ экспонатларни тўплади (2016-йил ҳолатига кўра), уларнинг баъзилари музейда экспонат сифатида ва яна кўплари унинг архивларида сақланади. Музейнинг омма томонидан молиялаштириладиган табиати (Бангладеш ҳукуматидан мустақил) ва музей коллексиясига кенг жамоатчиликнинг жамоавий ҳиссаси туфайли музей ўзини ташкил этилишини фуқароларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида шаклланган [2] деб таърифлайди. .

Музей биноси

Музей экспонатларининг салмоғи ошиши натижасида тўпланган экспонатларнинг бир қисмигина бино кўргазмасидан ўрин олди.Шу туфайли янги каттароқ ва замонавий бино учун талаб юзага келди. 2009-йилда музейнинг янги дизайни учун архитектура танлови ўтказилиб, архитекторлар Танзим Ҳасан Салим ва Наҳеэд Фарзананинг о лойиҳалари ғолиб бўлди. 2013-йилда янги бино қуриш учун Агаргаон шаҳридан ер олинди ва қурилиш бошланди. Либератион Wар музейи янги биноси 2017-йил 16-апрелда расман очилди [3] Янги бино галереяси 3500 квадрат метр майдонни эгаллайди.

Галереялари

Мирпурдаги қотиллик майдонларидан биридаги Жаллад Хона ёдгорлиги музей томонидан сақланади.
Инсон қолдиқлари ва уруш материалларини ўз ичига олган ЛWМнинг эски биноларидаги кўргазма.
Рассом Фироз Маҳмуднинг „Суcкер’wфп21“ бадиий лойиҳаси қисман Либератион Wар музейи ва ЭМК маркази Бангладеш-АҚШ муносабатлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Ҳиндистондаги қочқинлар лагеридаги ҳақиқий ҳаёт намойиши

Галереядаги асарлар Бангладешнинг илк тарихини ва Бенгалда Британия Ражига қарши Ҳиндистон мустақиллик ҳаракатини ёритиш билан бошланади. Катта бўлимда Бангладеш мустақиллик ҳаракати ва Бенгал тилини тан олиш учун Тил ҳаракати воқеалари акс эттирилган. Яна галерея фондида Ғарбий Покистон ва Бангладеш(ўша пайтда Шарқий Покистон) ўртасидги тўқнашувлар,Бенгал миллатчи етакчисиШайх Мужибар билан боғлиқ 1917-йилги воқеалар лавҳаларини ҳам учратиш мумкин.

Гарлереялардаги асарларда Покистон армияси томонидан Бенгал аҳолисига қарши амалга оширилган геноцид, Бенгал зиёлилари, талабалари, ҳиндулар ва Авами лигаси етакчиларига қаратилган „Прожектор нури“ операцияси ҳамда ўн миллионга яқин қочқиннинг қўшни Ҳиндистонга қочиши натижасида юзага келган гуманитар инқирозга эътибор қаратилган.[1]

Галереяларда экспонатлар: Мукти Бахини қўллаган қуроллар, кўплаб Мукти Баҳини жангчиларининг шахсий буюмлари ва Покистон кучлари томонидан содир этилган ваҳшийлик қурбонлари бўлган тинч аҳоли вакиллари, уларнинг кўпчилиги можародан кейин уларнинг оилалари томонидан совға қилинган. Шунингдек, Покистон кучлари томонидан ўлдирилган тинч аҳолининг оммавий қабрларидан олинган инсон бош суяги ва суяклари қолдиқлари ҳам галереяда намойиш этилган.

Фаолияти

Музей бир қатор тарғибот ва алоқа дастурларида фаол иштирок этган.[4] Буларга ёшларга озодлик уруши ҳақида маълумот бериш учун мактаблар билан ишлайдиган дастурлар, шунингдек, музей биноларида мунтазам конференсиялар ва семинарлар киради. Музей, шунингдек, турли хил санъат ва маданий тадбирларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Музей ҳомийлигида бир нечта санъат кўргазмалари домий ташкиллаштирилади.

Халқаро алоқаси

2006-йилда музей Бангладеш мустақиллик ҳаракати маданияти ва меросини сақлашга ёрдам бериш учун Япония ҳукумати томонидан хайрия сифатида замонавий аудиовизуал ва кўргазма ускуналари билан жиҳозланди.[5] Музей Америcан Аллианcе оф Мусеум(Америка музейлар алянсининг) институционал аъзоси ҳисобланади.[6] Шунингдек, у Интернатионал Cоалитион оф ҲисториcСите Мусеумс оф Cонсcиэнcе тарихий обидалари халқаро коалициясининг асосчиси ҳисобланади.[7]

Васийлик кенгаши

Музейнинг саккиз кишилик васийлик кенгаши таркибига қуйидагилар киради: Алй Закер, Асадуззаман Ноор, Сара Закер, доктор Сарвар Али, Мофидул Ҳоқуэ, Зиауддин Тариқ Али, Рабиул Ҳуссаин ва Ҳ. Акку Чоwдҳури .[8]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 "Либератион Wар Мусеум". Банглапедиа. Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. 2007. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Либератион_Wар_Мусеум. Қаралди: 2015-08-06. 
  2. ↑ „Абоут Ус – Либератион Wар Мусеум“ (2018-йил 14-март). 2018-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-декабр.
  3. ↑ „Ре-виситинг тҳе Либератион Wар Мусеум“ (эн). Тҳе Даилй Стар (2017-йил 15-август). Қаралди: 2018-йил 26-декабр.
  4. ↑ „Прожеcц анд Програмс – Либератион Wар Мусеум“ (2018-йил 2-феврал). 2018-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-декабр.
  5. ↑ „Жапан'с Суппорт то Либератион Wар Мусеум“. Тҳе Жапанесе Эмбассй то Бангладеш (2006-йил 1-март). Қаралди: 2017-йил 30-июн.
  6. ↑ „Либератион Wар Мусеум:Эхеcутиве Суммарй“. Тҳе Либератион Wар Мусеум, Дҳака (2004). 2022-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-август.
  7. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-август.
  8. ↑ „Боард оф Трустеэс – Либератион Wар Мусеум“ (2018-йил 14-март). 2018-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-декабр.