Liberiya
Либерия (инглизча: Либериа), Либерия Республикаси (инглизча: Републиc оф Либериа) — Ғарбий Африкадаги давлат. Майдони — 111,4 минг км². Аҳолиси — 3,2 млн. киши (2001). Пойтахти — Монровия шаҳри Маъмурий жиҳатдан 14 графлик (cоунтрй) ва 4 ҳудуд (территорй) га бўлинади.
Либерия Республикаси | |
|---|---|
| Шиор: Тҳе лове оф либертй броугҳт ус ҳере | |
| Мадҳия: Алл Ҳаил, Либериа, Ҳаил! | |
|
| |
| Пойтахт | Монровия |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Георге Wеаҳ | |
| Мустақиллик (Америка қуллари асослаган) | |
• Сана |
26-июл 1847 |
| Майдон | |
• Бутун |
111,370 км2 (31-ўрин) |
• Сув (%) |
13.5 |
| Аҳоли | |
• 2016-йилги рўйхат |
4,076,000 (128-ўрин) |
| • Зичлик | 31/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$2,598 мил. (175-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$746 |
| Пул бирлиги | Либериан Доллар (ЛРД) |
| Вақт минтақаси | УТC+0 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+0 |
| Қисқартма | ЛИ |
| Телефон префикси | 231 |
| Интернет домени | .лр |
|
| |
Давлат тузуми
Либерия — республика. Амалдаги конституцияси 1986-йил кабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент (1997-йил 2-августдан Ч. Тейлор). У умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 6 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият — парламент 2 палатадан иборат: вакиллар палатаси ва сенат.
Табиати
Соҳили бирмунча парчаланган пасттекислик, кўп жойларида токембрий кристалли замини ер юзига чиқиб ётади. Ер юзаси мамлакат ичкарисига томон баландлашиб, Леон-Либерия қирига уланиб кетади. Энг баланд жойи 1381 м (Колахун тоғи). Те-мир, олмос, олтин, боксит, графит, марганец, уран конлари бор. Иклими иссиқ ва сернам. Ойлик ўртача температура 24° атрофида. Йиллик ёғин ички раёнларида 1500–2000 мм, соҳилда 5000 мм гача. Дарё кўп; уларнинг аксари Леон-Либерия қиридан бошланиб, Атлантика океанига қуйилади. Катта дарёлари: Мано, Лоффа, Сент-Пол, Сент-Жол, Сесс ва бошқа Либерия ҳудудининг 1/3 қисми доим яшил калин экваториал ўрмонлар. Тупроғи қизил-сариқ латерит тупроқ. Қи-зил, палисандра, каучук (гевея) ва бошқа қимматбаҳо дарахтлар усади. Кофе дарахти, мойли палмалар ҳам бор. Либериянинг Гвинея Республикаси билан че-гарадош қисмлари баланд бўйли ўтлар ўсувчи ҳамда акация ва баобабли саваннадан иборат. Соҳили мангра ўрмонлари билан қопланган. Саванналарда буйвол, кийик, қоплон, тўнғиз ва бошқа учрайди. Ўрмонларда маймун, илон, қуш, ҳашаротлар (сеце пашша) кўп. Сапо миллий боғи ва бошқа кўриқхоналар бор.
Аҳолисининг кўпчилиги манде халқлари (кпелле, лома, мано ва бошқалар) тилларида сўзлашувчи ўзаро яқин халқлардан иборат. Либериянинг жанубий қисмида ва соҳилда Гвинея гуруҳига мансуб халқдар (кру, гребо, кран, гере ва бошқалар), шимоли-ғарбида атлантика гуруҳи тилига мансуб халқлар (гола, киси ва бошқалар) яшайди. Аҳолининг 2% америкалик негрлар ав-лодлари. Шаҳар аҳолиси 46%. Расмий тил — инглиз тили. Аҳолининг аксари маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади, қолганлари мусулмон ва христиан. Йирик шаҳарлари: Монровия, Ганта, Бюкенен, Ҳарпер, Роберцпор.
Тарихи
Либерия халқининг қад. тарихи кам ўрганилган. ХВ асрнинг 2-ярмидан ҳозирги Либериянинг соҳил қисмида европаликлар (португаллар, голландлар, инглизлар, франсузлар) пайдо бўла бошлади. 1821-йил АҚШдан келган бир гуруҳ собиқ қул негрлар маҳаллий қабила бошликларидан Месурадо бурунини сотиб олдилар. Бу ерда АҚСҲ президенти Ж. Монро шарафига Монровия номи билан манзилгоҳ барпо қилинди. Кейинчалик бир қатор аҳоли яшайдиган ҳудуд Либерия номини олди. 1834—36 йилларда Мериленд, Басса-Ков, Гринвилл каби шаҳарчалар пайдо бўлди. 1839-йил 1-апрелда мазкур манзилгоҳларнинг (Мериленд бундан истисно, у 1857-йил Либерия республикасига қўшилди) барчасини федерация асосида бирлаштирувчи Либерия Ҳамдўстлиги тузштди. 1847-йил 26-июлда Либерия республика деб эълон қилинди. Ўзларини америкалик либерийлар деб атаган муҳожирлар давлат идораларида ва иқтисодиётда ҳукмрон мавқени эгалладилар. Лекин мамлакат иқтисодиёти деярли чет элликлар таъсирида эди. 1918-йил бошларида Либерия Биринчи жаҳон уруши (1914—18) да Антанта томонида қатнашди.
Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) йилларида Либерия 1944-йилда фашизмга қарши коалицияга қўшилди. Урушдан кейин Либерия ҳукумати мамлакатдаги туб аҳоли билан америкаликларнинг авлодлари ўртасидаги тенгсизликни тугатиш мақсадида „бирлашиш сиёсати“, шунингдек, мамлакатда ягона халқ — либерийлар яшашлигини эълон қилди. 1945-йил туб аҳоли эркакларига сайлаш ва давлат муассасаларида ишлаш ҳуқуқи берилди. 1980-йилда С Доу бошчилигидаги аскар ва кичик зобитлар давлат тўнтариши уюштирдилар. Ҳокимият Халқ нажот кенгаши қўлига ўтди. 1989-йилда Миллий ватанпарвар жабҳаси Чарлз Тейлор бошчилигида президент С. Доунинг истеъфога чиқишини талаб қилиб, қуролли кураш бошлади. 1990-йил 2-сентабрда „Либерия келажагига бағишланган миллий анжуман“да муваққат ҳукумат тузилди ва президент С. Доу ағдариб ташланди. 1993-йил июлда мамлакатдаги уч сиёсий куч ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги би-тимни имзолади. Сайловгача олий ҳокимиятни бошқарувчи Давлат кенгаши тузилди. Лекин белгиланган муд-датда можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга эришилмади. 1995-йил 19-августда бир-бирига қарши бўлган 5 гуруҳ етак-чилари можароларни тинч йўл билан ҳал этиш тўғрисидаги янги битимни им-золадилар. Ўтиш даври учун яна ҳоки-миятнинг олий органи — Давлат кенгаши тузилди ва у умумий демократик сайлов ўтказишга тайёргарликни бошлади. 1997-йил 19-июлда ўтказилган сай-ловда мамлакат президента ва парламента сайланди. Либерия — 1945-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 26-июл— Мустақиллик куни (1847).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Миллий ватанпарвар партия, Либерия миллий-демократ партияси, Умумлиберия коалицияси партияси — уччаласи 1996-йилда тузилган, Бирлик партияси, 1997-йилда асос солинган. Либерия касаба уюшмалари федерацияси, 1980-йилда тузилган.
Иқтисодиёти
Хўжалиги
Либерия — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 17%, шу жумладан, кончилик саноатининг улуши 10%. Хўжаликнинг етакчи тармоғи — табиий каучук ишлаб чиқариш ва темир руда қазиб олиш (Африкада 1-ўринда).
Либерия худудининг 35% ишланади, 2% яйлов, 33% ўрмон. Деҳқончиликда маниок, батат, шоли экилади. Мойли палма, какао, тропик мевалар, шакарқамиш ҳам етиштирилади. Ёввойи кофе меваси терилади. Сино дарёси водийсида бананзорлар бор. Чорвачилик суст ривожланган. Саванналарда каммаҳсул қорамол, баъзи ўрмонли жойларда ва соҳилларда қўй ва эчки, чўчқа боқилади. Денгизда балиқ овланади. Ўрмонларда қимматбаҳо турдаги дарахтлар ёғочи тайёрланади.
Саноати
Либерияда кончилик саноати бирмунча ривожланган. Боми-Хилсдан, Нимба тоғи этакларидан, Мано дарёси водийсидан темир рудаси темир йўл орқали портларга келтирилади. Лоффа дарёси ҳавзасида олмос, қис-ман олтин қазиб олинади. Ишлаб чиқарувчи саноати нефтни қайта ишлаш, семент ва ёғоч тилиш, палма мойи, алкоголсиз ичимликлар корхоналари, кийим-кечак, поябзал фабрикаларидан иборат. Йилига ўртача 450 млн. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Ҳунар-мандчиликда уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқариш ривожланган.
Транспортнинг асосий тури — автомобил транспорта. Транспорт йўли уз. — 560 км, автомобил йўллари узунлиги — 8500 км. Денгиз савдо флоти дунёдаги йирик савдо флотларидандир. Либерия жаҳон кема қатнови тизимида алоҳида мавқега эга. Солиқнинг жуда озлигидан фойдаланиб, бир қанча мамлакатлар компанияларининг кемалари Либерия байроғи остида сузади. Бундан Либерия ҳар йили 20 млн. долларгача даромад олади. Йирик портлари: Монровия, Бюкенен, Маршалл, Ҳарпер. Роберцфилд (Монровиядан 60 км) ва Монровияда халқаро аэропортлар бор.
Либерия четга темир руда, каучук, олмос, кофе ва какао, ёғоч ва тахта чиқаради. Четдан машина ва ускуналар, тўқимачилик ва нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат келтиради. Ташқи савдода АҚСҲ, Нидерландия, Италия, Буюк Британия, Германия ва Япония билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — Либерия доллари.
Соғлиқни сақлаш асосан давлат ихтиёрида. Врачлар Либерия университетида, тиббиёт миллий институтида тайёрланади.
Маорифи ва илмий муассасалари
Либерияда америкача ўқиш тартиби жорий этилган, ўқиш инглиз тилида олиб борилади. 4—6 ёшдаги болалар боғчаларда тарбияланади. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 6 йил, ўрта мактабда 6 йил Расман 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий қилинган. Давлат мактабларида ўқиш бепул, олий ўқув юртларида пулли. Олий ўқув юртлари: Монровиядаги давлат университети (1862, 1951-йилдан университет), Каттингтон университет коллежи (1889), Технология коллежи (1978). Илмий муассасалари: Суакокодаги марказий тажриба стансияси (1946), Ҳарбелдаги тропик тиббиёт институти, география ва қора металлургия жамияти ва бошқа Либерия давлат университетининг кутубхонаси, Монровияда ҳукумат ку-тубхонаси, Миллий ва Африка музейлари бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Либерияда бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Йириклари: "Дейли обсервер („Кундалик кузатувчи“, инглиз тилидаги кундалик газ., 1981-йилдан), „Гералд“ („Хабарчи“, инглиз тилидаги газ., 1987-йилдан), „Санди пипл“ („Якшанбада халқ“, инглиз тилидаги газ.,), „Санди экспресс“ („Якшанба эк-спресси“, инглиз тилидаги газ.,) „Лайбириан стар“ („Либерия юлдузи“, инглиз тилидаги ҳафталик журнал, 1954-йилдан). Либерия ахборот агентлиги 1978-йилда тузилган. Либерия радиоэшиттириш тизими ҳукумат радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар хизмати бўлиб, 1960-йил ташкил этилган.
Адабиёти
Кру, ваи, малинке ва бошқа халқлар, инглиз тилида сўзлайдиган америкалик негрларнинг авлодлари фолклор (эртак, афсона, масал, мақол ва бошқалар)га бой. 1957-йил нашр этилган „Гребо қабиласининг тарихий афсоналари ва фолклори“ китобида унинг айрим намуналари берилган. ХИХ асрнинг 30-йилларида М. Д. Букре ваи халқи тилида шу халқнинг илк тарихини езди. Замонавий адабиёт инглиз тилида рав-нақ топди. Адабий кучлар Ёзувчилар жамияти атрофига тўпланишган. Байти Мур („Юлдуз чанги“ шеърлар тўпламининг муаллифи), Либерия университетининг профессор Р. Т. Демпстер (Либерия адабиёти антологиясини тузган), ёзувчи Дорис Бенкс Хенрис, шунингдек, Эдип Брайт („Кундалик“ песасининг муаллифи) Либериянинг машҳур адиблари ҳисобланади. Либерия адибларининг энг яхши асарлари мустамлакачиларни крралайди, ватанга муҳаббат туйғуларини тараннум этади.
Меъморлиги ва халқ санъати
Либериянинг марказий ҳудудларида турар жойлар, асосан, айлана, қисман тўртбурчак синчли кулбалардан иборат. Бу кулбалар лой билан сувалади, томи, одатда, похол, шох-шабба билан ёпилади. Деворлари нақш, ёғоч ўймакорлиги билан бе-затилади. Соҳиллардаги шаҳарларда (Монровия ва бошқа шаҳарларда) 2—3 қаватли синчли ёғоч уйлар (деворининг пастки қисми бетондан), шунингдек, айвонли тош уйлар кўп. Кейинги йилларда йирик жамоат бинолари замонавий Европа меъморлиги услубида курила бошлади. Турли диний маросимларда кийиладиган кийимларнинг бир қисми бўлиб хизмат қиладиган ёғоч ни-қоблар кўп тайёрланади. Бу ниқобларнинг баъзиларида халқнинг этник ху-сусиятлари, айримларида машарабозлик унсурлари кўринади. Халқ санъати турлари орасида ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, тўқувчилик, майда-чуйда металл анжомлар тайёрлаш кенг тапқалган.
Мусиқаси
Либерия халқларининг мусиқа санъати фолклордан иборат. Никоҳ, меҳнат қўшиқлари, алла, марсия каби қўшиқ турлари бор. Урма чолғулар, торли-чертма созлар кенг тарқалган. Мусиқа асбоблари орасида санса (Африка пианиноси), найсимон, трубасимон созлар ҳам бор. 1963-йил Либерия драма ва маданият жамияти тузилган. Мазкур жамият қошида хонанда ва созандалар гуруҳи ташкил этилган. Жамиятнинг Кенема қишлоғидаги мактабида бўлажак артист ва мусиқачилар таълим олади. „Кизга ўрмондан муҳаббат келди“ халқ мусиқали драмаси шуҳрат қозонди.
Киноси
1959-йилда яратилган „Либерия — истиқбол мамлакати“ номли ҳужжатли кинолента Либериянинг биринчи филмидир. Шундан кейин „Умид қишлоғи“, „Ўрмон бойлиги“, „Тақдир йиллари“ ҳужжатли филмлари яратилди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |