Либос, костюм (итал. cостуме — одат) — театрда — спектаклни безашнинг муҳим воситаларидан бири. Реж.нинг умумий ғояси асосида яратилаётган саҳна образини ҳарактерлашда актёрга кийдириладиган кийим, поябзал, бош кийим, зеб-зийнат ва бошқа Л. танлашда қаҳрамоннинг ҳарактери, жамиятда тутган мавқеи ва ёши ўз ак-сини топади, образнинг психологик ва ижтимоий моҳиятини очишда асосий ўрин тутади. Грим ва соч турмаги Л.ни тўлдиради. Л. театр рассоми ижодининг мустақил соҳаси бўлиб, унда рассом ўткир ижтимоий, тарихий, сатирик, гротеск, фожиавий, эртак ва бошқа образлар дунёсини тасвирлайди. Л. қад. маросим ва ўйинларда, қад ва ўрта аср театри, Шарқ мумтоз томошаларида ҳам кенг қўлланган. Театр тараққиётининг дастлабки кўринишларида ва кейинчалик Л. шартли ҳарактерда ёки ўша даврга мос замонавий кийимни такрорлаган. Театр Л.и соҳасидаги ғоялар Ж. Молер, Д. Гаррик, М. Волтер, М. Салле, Э. Золя, А. Антуан каби санъаткорлар, Мейнинген театри фаолиятида намоён бўлди ва ривожланди. Ўзбек театрида Л.Абдуллаева, Т.Брим, Н.Валденберг , Х..Икромов, Б.Ким, М.Мусаев, Т.Шораҳимов, Ш.Шораҳимов ва бошқа машҳур Л. усталаридир.

Кинода Л. яратишда йирик куринишда бериладиган майда деталларни томошабинга етказишда ссенарий ҳамда кинотасманинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш талаб этилади. Л. орқали филмнинг жанри, давр ва йўналиши аникланади. Филм Л.ини яратишда рассомдан тарих илмига эга бўлиши, экран орқали томошабинга етказиладиган мазмун (ифодалилик)га алоҳида эътибор бериши, ижодий фантазия ва дид, кийим моделини тузиш санъатини мукаммал эгаллаши ва бошқа талаб этилади.

Моҳина Аширова.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил